Телеграм канал 'Жейнов ш. "Чоргумбаз" жоме масжиди 🕌 +99899-772-65-00.+99891-947-65-00.'

Жейнов ш. "Чоргумбаз" жоме масжиди 🕌 +99899-772-65-00.+99891-947-65-00.


9'047 подписчиков
4'760 просмотров на пост

Ассалому алайкум !
Ушбу канал Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Жейнов шаҳарчасидаги "Чоргумбаз" жоме масжидининг расмий каналидир !!!
Мурожаатлар учун: 99 772 65 00

Каналга аъзо бўлиш 👇👇👇

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'572'296 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'770'923'142 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 8456 постов

У ўзининг ҳаётий тажрибаларига асосланган "Ислоҳотнинг Жейнов мактаби", "Ҳаётим фалсафаси" каби китобларида эса қишлоқ хўжалиги соҳасининг хусусан пахта ва ғалла етиштиришнинг муваффақиятларини баён этиб берди.
   Зеро, биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, бу улкан шахс қишлоқ хўжалигида ҳақиқатдан ҳам ислоҳотнинг Жейнов мактабини яратди.
   Муродилло Саидовнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида 1992 йилда "Араб миллий маданий маркази" ташкил этилиб, ушбу марказнинг жамоатчилик асосидаги раҳбари сифатида умрининг охиригача фаолият кўрсатди.
   Мазкур марказ Муродилло Саидов мансуб бўлган араб миллатининг этник хусусиятларини, маданиятини, тарихини тадқиқ этиш учун салмоқли ишларни амалга оширишга йўл очиб берди.
   Муродилло Саидов Жейнов хўжалигида раҳбарлик фаолияти даврида қишлоқ инфратузилмаси тубдан ўзгарди. Ижтимоий соҳа объектлари, замонавий таълим масканлари, аҳоли турар жойлари, савдо мужмуаси ва ишлаб чиқариш корхоналари қад рослади. Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган улкан натижалар Республика миқёсида оммалаштирилди.
   Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида 2002 йил, 12 октябрда Жейновга ташриф буюриб, Муродилло Саидовнинг самарали меҳнат фаолияти, ҳамда раҳбарлик ва ташкилотчилик қобилиятига юксак баҳо бериб, қуйидаги фикр ва мулоҳазаларни билдирган.
    - "Муродилло ака янгиликсиз яшай олмайди. У ислоҳотнинг ўзига хос Жейнов мактабини яратди. Саидовнинг ўзини ҳам, хизматини ҳам яхши биламан, фидойи инсон. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳақиқий қаҳрамони!"
   Дарҳақиқат, Муродилло Саидовнинг юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, ҳамда келажак авлодлар камолоти йўлидаги эзгу ва хайрли ишлари ниҳоятда беқиёсдир.
   Афсуски, бешафқат ўлим бу улкан шахсни орамиздан олиб кетди. Муродилло Саидов узоқ муддат давом этган хасталикдан сўнг 2009 йил,1 апрель куни 74 ёшида вафот этди.
   Эл эъзозлаган инсон, Ўзбекистон Қаҳрамони Муродилло Саидовнинг амалга оширган барча эзгу ва хайрли ишлари, ҳамда ёрқин хотираси қалбимизда мангу яшайди.

               Ғайрат ҲАМРОЕВ
     Халқ таълими аълочиси
.

https://t.me/Jeynov_Chorgumbaz_jome_masjidi

👍 80
😢 11
👏 4
🤔 2

1970 -1972 - йилларда халқ депутатлари Қарши туман совети ижроя қўмитасининг раиси лавозимида ишлади.
1972 -1973 - йилларда Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, 1973 -1975 - йилларда эса Касби туман партия қўмитасининг биринчи котиби лавозимларида фаолият кўрсатди.
1975 -1981- йилларда Қашқадарё вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш станциясининг директори, 1981-1986 - йилларда эса Қашқадарё вилоят дон маҳсулотлари қабул қилиш бошқармасининг бошлиғи лавозимларида ишлади.
1986 -1987 - йилларда Миришкор жамоа хўжалигида, 1987 йилдан 2007 йилга қадар ўзи туғилиб ўсган Жейнов қишлоғидаги Жейнов жамоа хўжалигида хўжалик бошқаруви раиси лавозимида самарали фаолият кўрсатди.
Муродилло Саидов меҳнат фаолияти давомида собиқ иттифоқ даврида икки маротаба 1972 -1978 - йилларда "Ҳурмат белгиси", 1974 йилда "Меҳнат қизил байроқ", 1983 йилда "Халқлар дўстлиги" орденлари билан тақдирланди.
Мустақиллик йилларида ҳам Муродилло Саидовнинг самарали хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди. 1992 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони, 1995 йилда "Халқ таълими ҳомийси" кўкрак нишони, 1999 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил, 25 августдаги Фармони билан Муродилло Саидов давлатимизнинг юксак мукофоти "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони билан тақдирланди.
Муродилло Саидов 1990 -1995 - йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутати, 1995 -2009 - йилларда эса Қашқадарё вилоят кенгаши депутати сифатида ҳам фаолият кўрсатди.
Муродилло Саидов ўз элининг тадқиқотчиси ва тарғиботчиси сифатида таниқли олим Поён Равшанов билан ҳамкорликда "Жейнов тарихи" номли салмоқли асарнинг муаллифидир.

👍 39
👏 6
😢 2
🤔 1

. ЭЛ ЭЪЗОЗЛАГАН ИНСОН!

Муродилло Саидов 1935 йил, 25 апрелда Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги Жейнов қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган.
1942-1952-йилларда ўрта мактабда, 1952-1957-йилларда Самарқанд давлат қишлоқ хўжалик институтида таҳсил олган. 1957 йилда эса мазкур олийгоҳни олим - агроном ихтисослиги бўйича имтиёзли тамомлаган.
Муродилло Саидов меҳнат фаолиятини 1957 йилда Жейнов қишлоғидаги "Меҳнат - роҳат" номли колхозда агроном бўлиб бошлаган. Колхозлар тугатилиб, давлат хўжаликларига айлантирилгач, 1957-1962 - йилларда шу колхоз негизида ташкил этилган Сталин номли совхозда агроном, режалаштириш бўлими бошлиғи, бош агроном бўлиб ишлаган.
1962 -1964 - йилларда Сурхондарё вилояти Денов туман қишлоқ хўжалиги бошқармасида агроном, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
1964 -1965 - йилларда Қашқадарё вилоят давлат партия назорати қўмитасида инспектор, 1965 -1970- йилларда Қарши туман партия қўмитасининг котиби,

👍 54
👏 5
🤔 2
😢 1
Изображение
nasafziyo.uz
: 93'517 | на пост: 30'363 | ER: 36.6%
Публикации Упоминания Аналитика
ЖАННАТНИНГ НОМЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Жаннатнинг саккизта номи (даражаси) бўлиб, уларнинг барчаси Қуръони карим оятларида ўз исботини топган:

1. ФИРДАВС ЖАННАТИ. «Албатта, иймон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари (жаннати) манзил бўлур» (Каҳф сураси, 107-оят).

2. АДН ЖАННАТИ. «Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган Адн жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир» (Тавба сураси, 72-оят).

3. МАЪВО ЖАННАТИ. «Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир» (Нажм сураси, 13–15 оятлар).

4. НАЪИЙМ ЖАННАТИ. «Яна мени Наъийм жаннатининг ворисларидан қилгин!» (Шуаро сураси, 85-оят).

5. ХУЛД ЖАННАТИ. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик (Хулд) жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди» (Фурқон сураси, 15-оят).

6. ҚАРОР ЖАННАТИ. «Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёри (жаннати)дир» (Ғофир сураси, 39-оят).

7. ДОРУС САЛОМ. «Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир. Қилган (солиҳ) амаллари сабабли, У уларнинг дўстидир» (Анъом сураси, 127-оят).

8. ДОРУЛ МУҚОМА. «У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёр (жаннат)га туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар» (Фотир сураси, 35-оят).

•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
📲 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
👍 23
😢 1
БАРЧАНИ ЙИҒЛАТГАН МАШҲУР ҲИКОЯ ёхуд ҲИДОЯТ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН

Ҳикоя бугунги кунимизда, Тошкент шаҳрида жойлашган шифохоналардан бирида бўлиб ўтган. Иттифоқо, шифохонага даволаниш учун келган икки киши бир хонага жойлашибдилар. Улардан бири - ёши ўтиб қолган рус миллатига мансуб киши, иккинчиси - ўзбек миллатига мансуб ёшроқ инсон.
Икки бемор бир хонада даволана бошлаганлар. Орадан бир муддат ўтгандан сўнг рус киши ўзбек йигитдан:
"Нима учун сени кўргани жуда кўп одамлар келишяпти?" деб сўради.
"Биз мусулмонмиз. Динимиз беморларни зиёрат қилишга, улардан ҳол сўрашга чақирган ва бу иш учун савоб берилишини таъкидлаган", - дебди йигит.
"Менимча, бошқа мусулмон беморлардан кўра сенинг ҳузурингга зиёратчилар кўпроқ келишяпти", - дебди рус миллатига мансуб бемор.
"Менинг диний илмим бор, шогирдларим ҳам келишяпти", - дебди қори йигит.
Ушбу суҳбатдан кейин уларнинг орасида савол-жавоблар, сўраб-суриштиришлар бўлиб турибди. Рус миллатига мансуб бемор ўзини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоблар олишга сазовар бўлибди. Ўзбек миллатига мансуб бемор ўз дини ҳақида билганларини айтиб берибди.
Кўп ўтмай, рус миллатига мансуб бемор мусулмон бўлиш истагини билдирибди. Аллоҳ таоло унга шаҳодат калималарини нутқ қилиб, мўмин-мусулмон бандалардан бўлиш бахтини ато этибди. Фурсати етганда намоз ўқишга тайёргарлик кўрилибди.
Билимли мусулмон янги мусулмонга керакли маълумот ва таълимотларни тақдим қилибди. Таҳоратлар олиниб, жойнамозлар солинибди. Билимли мусулмон имом бўлиб, янги мусулмон иқтидо қилиб, намоз ўқиш бошланибди. Такбири таҳрима айтилиб, қулоқ қоқилибди. Қироат қилиниб, рукуъга, сўнгра саждага кетилибди. Имом саждадан кейинги ракъатга турибди. Аммо иқтидо қилган янги мусулмон турмабди. Имом шошилиб, салом бериб, қараса, янги мусулмон Ўз Роббига жон таслим қилган экан...
Бу ажойиб ҳикояни бизга айтиб бераётган ибодати, тақвоси билан танилган инсон "жон таслим қилган экан" деган иборани айтиши билан кўзидан дув-дув ёш тўкиб, йиғлаб юборди.
Бу йиғи оддий йиғи эмас эди. Бу йиғи йиғиларнинг ичида тенги йўқ йиғи эди. Бу йиғи ҳавас йиғиси эди. Ҳа, ота-бобосидан тортиб, мустаҳкам эътиқодли, бардавом ибодатли сулола фарзандининг янги мусулмон бўлган, Роббига биринчи сажда қилиш жараёнида жон таслим қилган саодатманд инсонга ҳавас қилиб йиғлаши эди. У ўша умридаги биринчи саждаси пайтида Роббига жон таслим қилган, абадий саодатга аниқ ишонган кекса ёшдаги янги дин қардошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди. Ўзининг оқибати нима бўлишини билмагани учун янги диндошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди.
Ҳа, Ислом ана шундай ажойиб дин. Инсонларга икки дунё саодатини тақдим қиладиган дин. Фақат инсонларнинг ўзлари бу диндан бехабар қолиб, бахтидан мосуво бўладилар, холос.
Юқорида келтирилган ҳикоя уни айтиб берган кишининг йиғиси билан қўшилиб, менда катта тассурот қолдирган биринчи ҳикоя эди.

«Мукаммал саодат йўли» китобидан.
https://t.me/Jeynov_Chorgumbaz_jome_masjidi
👍 14
😢 9
👏 1
Бугун Пайшанба ,
Милодий 2024-йил 25-апрель,
Ҳижрий 1445-йил 16-Шаввол.
Аллоҳ таоло бошланган кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/Jeynov_Chorgumbaz_jome_masjidi
👍 10

Найдено 8456 постов