Телеграм канал 'Битта HR, уч сўм пул, бир калла қанд'

Битта HR, уч сўм пул, бир калла қанд


988 подписчиков
28 просмотров на пост

Ҳурматли мулла акалар ва мулла опалар!
Бу менинг шахсий блогим. Бу ерда HR, психология ва бошқа мавзуларда постлар қўяман. Ҳа, хамма постлар ўзбек ёки ўзбек ва ўрис тилларида қўйилади. Асосий мақсад кенг оммага HR тушунчасини ёйиш.
Ҳурмат билан!

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 251'239 каналов
  • Доступ к 110'696'965 рекламных постов
  • Поиск по 436'200'020 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 29 постов

Сенат бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини мажбурий профилактик эмлаш ҳамда ходим эмлашни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади. @chiagatoy_hr
ХОДИМГА БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИН ЖАРИМА ҲАҚИДА

Меҳнат кодексимизда, яъни унинг 181-моддаси 2-бандида интизомий жариманинг икки хил тури акс этган:

биринчиси, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

иккинчиси, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима, агар бу ички меҳнат тартиби қоидалари
да айнан назарда тутилган бўлса.

Энг асосий жиҳати нима биласизми, мазкур икки турдаги жарималар ҳам қатъий белгиланмаган жарималардир, яъни улар айнан “ўттиз фоиз миқдорида” ёки “эллик фоиз миқдорида” эмас.

Аксинча, ушбу жарималар минимумдан максимумгача бўлган чегаравий миқдорни назарда тутувчи жарималар ҳисобланади, бу улардаги “...дан ортиқ бўлмаган” жумлалари билан ифодаланмоқда.

Бироз кулгилироқ мисол бўлса ҳам айтаман:

биринчи жарима, дейлик, ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизидан – 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдоргача белгиланиши мумкин бўлса;

иккинчи жарима ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан юқори, бироқ 50 фоизидан кўп бўлма
ган миқдорда белгиланиши мумкин.

Яъни, ҳақиқатдан ҳам, биринчи жарима тури мисол учун, 5, 8, 10, 15 фоиз миқдорида қўлланилиши мумкин бўлса, иккинчи жарима тури, мисол учун, 35, 40, 45, 50 фоиз ва ҳоказо миқдорларда белгиланиши мумкин. @chiagatoy_hr
Монополия хақида... @chigatoy_hr
Видео/гифка, 172 сек, video_2021-07-28_11-50-37.mp4
Coca-Cola компаниясининг собиқ бош директори Брайан Дайсоннинг 30 сонияли нутқи:

"Тасаввур қилинг, ҳаёт - бу бешта юмалоқ шарчалардан ясалган ўйиндир. Бу шарлар - Иш, Оила, Соғлиқ, Дўстлар ва Қалб. Ва сиз ҳаммасини ҳавода муаллақ ушлаб туришингиз керак бўлади.

Тез орада сиз Иш шарчасини резинадан тайёрланганлигини тушуниб етасиз - агар сиз уни тасодифан тушириб юборсангиз, у сакраб қайтиб келади, аммо қолган тўртта шарлар - Оила, Соғлиқ, Дўстлар ва Қалб - шишадан ясалган.

Агар сиз улардан бирини бехосдан тушириб юборсангиз, у тиклаб бўлмайдиган даражада шикастланади, синади, тирналади ёки, ҳаттоки, парчаланиб кетади ва у ҳеч қачон илгаргидек бўлолмайди.

Сиз буни тушуниб етишингиз ва буларнинг содир бўлишини олдини олишга ҳаракат қилишингиз керак. Иш вақтида максимал даражада самарали ишланг ва ўз вақтида уйга кетинг.

Қайси шарчаларни кўпроқ асраш кераклигини унутманг".

@chigatoy_hr
Бизда HR пайдо бўлди. Энди биз бир вақтнинг ўзида тез ва ҳамма нарсани хоҳлаймиз, асосийси арзон гаровга?!
Бу содир бўлмайди, дўстлар!
Aгар баъзи HR лар сизга ҳамма нарсани бир вақтнинг ўзида ваъда қилсалар, ҳеч бўлмаганда, уни SMART ресурслари: инсонлар, вақт, жараёнларни автоматлаштириш, ўқитиш ва бошқа шу кабилар билан рақамлаштиришни сўранг.
Агар сиз компаниянинг рентабеллигини ошириш, унинг барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган ишчи тизимни қурмоқчи бўлсангиз буни Классик ҳаракат тартиби мавжуд ва уни бузмаслик яхшироқдир.
Aгар сизда HR мавжуд бўлмаган бўлса ёки HR номинал (номига) бўлган бўлса, қуйидагиларни бошлашни тавсия этаман:
1. Ташкилий тузилманинг тўғрилигини текшириш. Ҳеч қандай такрорлаш йўқлигига ишонч ҳосил қилиш ва барча вазифаларни тўғри тақсимлаш.
2. Ҳар бир департамент/бўлимдан бизнес раҳбари кутган натижаларни олиш.
3. Барча департамент/бўлим раҳбарлари бу натижаларни кўрсата оладими, бунга улар розими? Мулоқот орқали шундан келиб чиқадиган масъулиятларнинг қоғоздаги расмий рўйхатини шакллантириш (афсуски, собиқ совет Иттифоқи мамлакатларида ҳозирча бусиз иложи йўқ)
4. Ташкилий структура (штат жадвали) орқали бўш иш ўринларини (вакансияларни) аниқлаш. Aгар бир вақтнинг ўзида барча бўш иш ўринларини ёпишни имкони мавжуд бўлмаса, энг зарурларидан бошлаш ва улар бўйича ишлаш лозим. Биринчи ўринда раҳбарлар ва мутахассислар бўйича бўш иш ўринларига эътибор қаратиш яхшидир.
5. Қонунчиликка риоя қилиш учун ходимларни расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш йўналиши сифатини текшириш. "Бошқалар ҳам шундай ишлашади. Шу орқали лекин турли тўловларни тўламаймиз ва ҳ.к." каби баҳоналар вужудга келса, мен доим инсон ресурларига тежамкорлик сифат пасайишига олиб келади, деб айтаман. Aхир, барчамиз биламизки, хом ашё ва ишлаб чиқариш материаллари сифатини пасайтириш орқали ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини пасайтирамиз. Ҳақиқий мутахассис бўлмаган инсонларни жалб қилиш орқали биз охир-оқибат паст сифатли маҳсулот/хизмат тақдим этамиз.
6. Ходимларни излаш, танлаш ва ходимларни расмийлаштириш, ҳисобини юритиш йўналишлари жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш.
Ва бу 6 банд ижросини таъминлаш –корхона/ташкилотнинг имкониятларига, унинг ҳажмига ва мутахассисларига қараб, 1 дан 2 йилгача бўлган катта даврни ўз ичига олган катта ишдир.
@chigatoy_hr
- Духтрмисан?
- Ҳа.
- Қайси йўналишда? хирургми ёки...?

HR деганда битта йўналишдаги тор касб тушунилмайди. HR нинг ҳам жааа докторлардек 28 ҳил тури бўлмасада ўзига яраша йўналишлари бор.

1) HR директор - Оқсоқол, раис бува (HRD) дейишади одатда;
2) HR Generalist - Мени дадам ҳамма нарсани билади (HR нинг барча йўналишларини ўзига қамраб олган спец.);
3) Рекрутер - Ўзимизни совчилар (сизга керакли юлдузи юлдузизга тўғри келадиган ходимни топиб беради);
4) Ўқитиш ва ривожлантириш менеджери - қўрқманг сизни фолчига ўқитип қўймайди (ходимларни малакасини оширади);
5) Ходимларни баҳолаш менеджери - Домни тегида ўтирадиган ғийбатчи кампирлар (сизни ҳар томонама баҳолаб ташлашади, қаерга кетяпсиз, ким эдингизу ким бўласиз).
6) Компенсациялар ва имтиёзлар менеджери (С&B) - HR да адашиб қолган финансист (ходимларга боғлик барча харажатларга жавоб берувчи серёзный касб).
7) Ички алоқалар менеджери (внутренние комуникации) - махалладаги ғийбатчи ҳола (компаниянинг ички матбуот хизмати).
8) HR аналитик - компютер калла (ходимларга боғлиқ барча статистика, анализ ва прогноз қилувчи математик).
9) Кадрлар билан ишлаш (кадровое администрирование) - Прокурор бўла олмаган юрист (ўзимизни кадр).
10) Истеъдодларни бошқариш менеджери ёки SHL - Катта неварасини эркаловчи бувижон (талантли ходимлар билан ишлайди)

Ҳар бири бўйича батафсил тўхталиб ўтилади.

p.s. Барча ўхшашликлар мутлақо тасодиф!
Эйчармаҳалла
каналидан ухлатилди)) @chigatoy_hr
#давоми
Ходимларнинг иш вақтини ташкил этиш ва режалаштириш раҳбарнинг асосий функцияларидан биридир.
Ушбу эътирофни ўқиб бўлгач, биринчи бўлиб раҳбар ходимнинг иш жадвалидаги вазифаларни раҳбар қўлда(ўр. "вручную") тақсимлаши, яъни, раҳбар ўз-ўзича ўтириб, ҳар бир бўйсунувчиси учун иш жадвалини тузиши ҳақида фикр келади: "09:00 да сиз ҳисобот берасиз, 10:00 да мижозга қўнғироқ қиласиз, ..." . Юқоридаги фикрнинг моҳияти умуман бошқача.
Раҳбар қўл остидагиларнинг иш жадвалини тузиш функцияси қуйидаги элементлардан (босқичлардан) иборат:
1. Ходимларингизнинг вақтини режалаштиринг.
Уларнинг ҳар бирида сиз ишонишингиз мумкин бўлган 8 соат бор. Вазифаларни оқилона тақсимланг (уларнинг ҳар бирини бажариш вақтини таҳлил қилиб).

2. Қўл остидаги ходимларни меъёрдан юқори юкламанг.
Ҳамма нарсани қилишга имконият беринг. Муваффақиятли ёпилган лойиҳалар, сизнинг рағбатлантиришингиз билан биргаликда, давом эттириш учун ёнилғи беради.

3. Донолик ва эҳтиёткорлик билан қўшимча топшириқлар беринг.
Сизнинг ходимларингизнинг вақтини белгиланг. Бугун улар ёниб турган кўзлар билан, эртага эса зериккан аҳволда бўлиши ҳеч гап эмас.

4. Ходимларни иш вақтидан ташқари сақламанг.
Бу ҳар кимнинг шахсий вақтидир ва сиз бу вақтда ходим ишлашидан умидвор бўлмаслигингиз керак (Ҳеч бўлмаганда узоқ муддатли натижалар учун. Ходимнинг ўзи айтган ва таклиф қилган бўлса ҳам).

5. "Тўсиқлар" пайдо бўлганда ходимларингизга ёрдам беринг.
Бирор нарсани ўзингиз бажаринг, ниманидир автоматлаштиринг ва ҳоказо. Юкни енгиллаштиришга ҳаракат қилинг.
П.С. Ходимлар ўрнига доимий ишлашни назарда тутмайман - буни амалга ошириш мумкин эмас.
@chigatoy_hr #time_management #case
Танишинг, шу ойнинг энг яхши ходими😁😁
@chigatoy_hr #humor
Изображение
Тайм-менеджмент(вақтни тўғри тақсимлаш) бўйича кейс:
Тошмат тошлари МЧЖ компаниясида жангга шай ва ўз қобилиятларига ишонадиган содиқ ходим бор. У жимгина барча вазифалар ва лойиҳаларни олади ва ... вақт ўтиши билан у муддатларни кечиктира бошлайди. Бундай вазиятда у нима қилади? У тезликни оширади, иш вақтидан ташқари ишлайди... ва “газ” педалини охиригача босади. Аммо бир неча ҳафта ўтгач, ўз вақтида муваффақиятли бажарилган вазифалар ва лойиҳалар ижро этилмаслиги сабабли, ходимнинг салбий ҳис-туйғулари устун кела бошлайди. Бу чарчоқ ва тўлақонли шахсий ҳаётнинг етишмаслиги фонида содир бўлади.
Бир ойдан сўнг, бундан чарчаган ходим, истак ва олдинги ғайратини йўқотиб, аста-секин ўчиб(ўрисча "выгорание") бошлайди (агар бутунлай янги нарса содир бўлмаса).

Мен вазиятни содиқ ходим билан тасвирладим. Аммо ходимларнинг аксарияти бир ҳафта ичида "йиқилишга" тайёр бўлиши мумкин.
Ҳа, вақт оз ва кўп иш бор. Ҳа, раҳбар ҳамма нарсани иложи борича тезроқ қилишинишини хоҳлайди. Аммо узоқ муддатли даврда биз сокинроқ режимдаги ишда бизга камида бир йил давомида фойда келтириши мумкин бўлган одамларни йўқотамиз.
Ушбу кейс бўйича мулохаза кейинги постда келтирилади.
@chigatoy_hr #time_management #case
"Бир чой қошиққа қанча кўз ёшлар сиғишини биласизми? 127 та. Депрессияга тушганимда ҳисобладим. Мен қизиқиб қолдим ва буни ўзига хос бадиий лойиҳа деб қабул қилдим. Мен шунчаки йиғлабгина қолмай, бирор нима томонга интилишни ҳохлар эдим. Шундай қилиб, мен қошиққа йиғлаб, томчиларни санай бошладим. 127. Уни ёдгорлик сифатида ёзиб қўйинг. 127."

Том Уэйтс, америкалик актёр, композитор ва ижодкор.

@chigatoy_hr #цитата
Изображение
Боши: https://t.me/chigatoy_hr/32
Алибаба ва Тенcент бундан аввалги постда айтилган "996" иш жадвалини қўллаб-қувватлайдилар - компаниялар ортиқча иш вақтини рақобат шароитида омон қолиш ва бизнес кўрсатгичларини ишончли яхшилаш усули деб билишади.

Ўзгаришларнинг сабаби йирик компаниялар фаолиятини тартибга солишни кучайтириши бўлиши мумкин, деб ёзади Financial times. Апрель ойида Си Цзиньпин компанияларни капитални назоратсиз тўпланишига йўл қўймаслик ва "ишчилар ҳимоясини" кучайтиришга чақирди.

ByteDance ва Kuaishou ходимларининг таъкидлашича, уларнинг компаниялари қўшимча иш ҳақи суммасини камайтиришга интилмоқда. ByteDance ишчиларининг иш ҳақининг 20 фоизигача мунтазам якшанба куни учун иш ҳақига тўғри келади.

@chigatoy_hr #hr #china_trends
Web-страница:
Битта HR, уч сўм пул, бир калла қанд
TikTok дастурига эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance компанияси ходимлари дам олиш кунларида қўшимча ишлаш вақтини 1 август куни бекор қилади, деб хабар бермоқда Reuters.

Ушбу қарор Хитойнинг технологик компаниялари 996 иш режимидан - ҳафтанинг олти куни эрталаб тўққиздан кечки тўққизгача ишлашдан воз кечиши керакми деган мунозаралар пайтида қабул қилинди.

Июль ойида ByteDance билан рақобатлашадиган Kuaishou видео платформаси якшанба кунлари мажбурий ишни бекор қилди, деб ёзади Financial Times. Иккала компания ҳам кўплаб Хитой компаниялари орасида машҳур бўлган "катта ва кичик ҳафталар"(яъни ўрисча “мигающий”) амалиётини қўллашади - бу компаниялар ходимлари ҳар икки ҳафтага бир якшанба куни ишлайдилар.

FT таъкидлашича, мунозараларга январ ойида Хитойнинг Pinduoduo ритейлери бир нечта ходимларининг ўлими сабаб бўлди - кейинчалик Хитой оммавий ахборот воситалари бунинг сабаби ҳаддан ташқари кўп ишлаш эканлигини маълум қилишганди.
@chigatoyhr #hr #chinatrends #tobecontinued
“Одатий мантиқ айтади: агар сиз бахтсиз бўлсангиз, демак сизда бахт йўқ. Сизда бахт йўқ экан, унда боринг, бахтни изланг. Одатий бўлмаган мантиқ айтади: агар сиз бахт излашга тушсангиз, бахтни йўқотасиз! Фақат тўхтабгина, сизда бахт борлигини тушуниб олинг.”

Суқрот(ёки Сократ), қадим юнон файласуфи.
@chigatoy_hr #цитата
Изображение
1. Таржимаи ҳол бўйича
Номзод ҳаётий босқичлари, уларнинг тафсилотлари, ўзгариш нуқталари ва бошқалар кўриб чиқилади. Номзод тўғрисида умумий суръатни тузишга имкон айнан шу суҳбат беради. Юртимизнинг кўпчилик компанияларида энг кўп қўлланиладиган суҳбат тури. Гарчи, жуда осон туюлса-да резюме/объективкани “ўқиб” билмайдиган интервьюерсиз бефойда усул.
2. Компетенциялар бўйича
Яъни қобилият/кўникма ва билимлар, уларнинг иш жараёнида қўллаши, ижодкорлик ва таҳлилий қобилиятлар муҳокама қилинадиган суҳбат. Бу суҳбатни ўтказадиган интервьюер, энг аввал, соҳа тўғрисида камида умумий тушунчаси, осон ва қийин ечиладиган муаммоларини тушуниш. лозим.
3. Стресс-суҳбат
Топ(юқори) позицияларга ёки асаббузарликлар кўп бўлиши кутиладиган иш ўрни кўриб чиқилаётган ҳолда, мисол учун сотув бўлими вакансияларида қўлланилади. Номзоднинг стрессга чидамлилигини баҳолаш учун қўл келади. Бу суҳбат қанақадир ноқулай шароитларда ўтказиладиган суҳбатдан тортиб, номзод учун ноқулай саволлар бериш ва бошқа усулларда ҳам ўтказилиши мумкин.
4. Кейс-суҳбат
Номзодни баҳолаш учун мақсадга мувофиқ суҳбат тури. Бунда номзодга кейс берилади, унинг ечими бўйича муҳокама олиб борилади.
5. Психологик портрет бўйича суҳбат
Бу суҳбат ўтказиш анча мураккаб, чунки бунда бошқа суҳбатлардаги каби тўғри саволлар берилмайди. Сизнинг ёқтирган рангингиз ёки севимли китобингиз яхши псилогик қобилиятга эга интервьюерга сиз тўғрингизда жуда қўп маълумот бериши мумкин.

Шунингдек, кўп ҳолларда айнан қанақадир суҳбат усули эмас, уларнинг комбинацияси ҳам қўлланилиши мумкин.

@chigatoy_hr #hr
Номзод танловида суҳбат турлари тўғрисида пост.👇
Изображение
-Нега сиз ишингиздан кетдингиз?
-Ишлаётган компаниям бошқа жойга кўчди, ва қаерга кўчганини менга айтишмади.
😄😄
@chigatoyhr #мем #hr_humor
Изображение
Virgin Galactic компанияси асосчиси Ричард Брэнсон VSS Unity ракетопланида космос чегарасига парвозини муваффақиятли амалга ошириб, космик туризм эраси бошланганини эълон қилди.
Манба: https://www.bbc.com/russian/news-57798227

Илон Маск келажакдаги Virgin Galactic космик рейсидан жой сотиб олди. Илон Маск пассажир ўрнини резерв қилиш учун 10000 доллар гаров пули жойлаштирди. Унинг парвоз санаси ҳали аниқ эмас. Сер Ричард Брэнсон The sunday timesга берган интервьюсида ушбу харидни тасдиқлаган ва келажакда SpaceX самолётининг парвозини резервлаш орқали жавоб қайтариши мумкинлигини айтган.
Манба: https://www.forbes.com/sites/daviddawkins/2021/07/12/inside-elon-musks-ticket-to-space--on-richard-bransons-spaceship/

Қозоғистон SpaceX билан ўз ҳудудида Starlink орқали интернетни таъминлаш ҳақида музокаралар олиб бормоқда
Манба: https://profit.kz/news/61399/Kazahstan-vedet-peregovori-so-SpaceX/

Тарихда биринчи марта SpaceX хусусий компанияси бошқа мамлакатлар билан таққослаганда орбитал учириш бўйича дунёда етакчига айланди.
Йилнинг биринчи ярмида SpaceX 20 та муваффақиятли учиришни амалга оширди (18 та учириш билан Хитой учун 2-ўрин, 10 та билан "Роскосмос" учун 3-ўрин).

@chigatoy_hr #news #космос
Web-страница:
Миллиардер Ричард Брэнсон слетал к границе с космосом на своем ракетоплане - BBC News Русская служба
Британский предприниматель Ричард Брэнсон слетал в полет к границе с космосом, реализовав главную мечту всей своей жизни.
TikTok дастурига эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance компанияси ходимлари дам олиш кунларида қўшимча ишлаш вақтини 1 август куни бекор қилади, деб хабар бермоқда Reuters.

Ушбу қарор Хитойнинг технологик компаниялари 996 иш режимидан - ҳафтанинг олти куни эрталаб тўққиздан кечки тўққизгача ишлашдан воз кечиши керакми деган мунозаралар пайтида қабул қилинди.

Июль ойида ByteDance билан рақобатлашадиган Kuaishou видео платформаси якшанба кунлари мажбурий ишни бекор қилди, деб ёзади Financial Times. Иккала компания ҳам кўплаб Хитой компаниялари орасида машҳур бўлган "катта ва кичик ҳафталар"(яъни ўрисча “мигающий”) амалиётини қўллашади - бу компаниялар ходимлари ҳар икки ҳафтага бир якшанба куни ишлайдилар.

FT таъкидлашича, мунозараларга январ ойида Хитойнинг Pinduoduo ритейлери бир нечта ходимларининг ўлими сабаб бўлди - кейинчалик Хитой оммавий ахборот воситалари бунинг сабаби ҳаддан ташқари кўп ишлаш эканлигини маълум қилишганди.
@chigatoyhr #hr #chinatrends #tobecontinued
Изображение
Бу ва бундан кейин ўзимнинг ва бошқа hrларнинг тажрибасидан қизиқарли ҳолатлар – кейс(ингл. "case")ларни қўйиб бораман.
Компанияда битта очиқ вакансия бор. Ушбу вакансия бўйича жуда қизиқарли резюме келиб тушмоқда, резюме бўйича hr номзодга қўнғироқ қилди. Телефон орқали суҳбатда аввал ҳамма нарса яхши кетмоқда. Ва кейинроқ қўнғироқ давомида...
Н: Иккинчи суҳбат офисда бўладими?
Hr: Ҳа.
Н: Кейин мен сизни огоҳлантирмоқчиман: мен ёлғиз эмас, ҳамкасбларим билан келаман. Биз шунчаки бирга бўшаяпмиз.
Hr: Сиз неча кишисиз?
Н: Уч.
Hr: Бизда фақат битта бўш иш жойимиз бор.
Н: Хўш, мен фақат раҳбар билан учрашсам кифоя, уни учаламизни ҳам олишга ишонтира оламан. Раҳбарингиз бизни олса ҳеч афсусланмайди.
😄😄
@chigatoy_hr #hr #case
Изображение
Нега каналнинг ҳаволаси (ссылкаси) чиғатой hr?

Умуман олганда Алишер Навоий ва Бобур ижод қилган тил ҳозирги кунда ишлатиладиган атама “эски-ўзбек” тили эмас, айнан чиғатой тили ёки шунчаки туркий деб номланган. Ўз навбатида Навоий тили бўлмиш эски-ўзбек ёки чиғатой тилининг чиғатой номини олишига сабаби ушбу ўлка - ўрта Осиё Чингизхоннинг ўғли Чиғатойга мулк(владение) қилиб берилганлиги, яъни тил ва халқ номи топоним – ҳудуд номидан олинганлиги.
Нега ҳозирги кунда ўзбек этноними қолиб, чиғатой этноними йўқолган? Чунки сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан айнан Шайбонийлар ҳукмидаги Ўзбек ўрдаси/хонлиги Темурийлар ҳукмидаги чиғатойларнинг давлати – Мовауннахрни енгган.
Муҳаммад Шайбонийхон саройида яшаган тарихчи мавлоно Фазлуллах ибн Рузбихон Исфаҳоний “Меҳмоннома-и-Бухоро” китобида чиғатойлар ва ўзбеклар тўғрисида маълумотлар қолдирган. Эльдар Асанов ҳам ўз каналида бу тўғрида ёзиб туради.
@chigatoy_hr
Изображение
Давоми

“Ўсмирлик ҳаётдаги муҳим давр бўлиб, - дея қўшимча қилади Кадош - у миядаги муҳим ўзгаришлар ва когнитив функциялар билан боғлиқ. Афсуски, бу ёшда математик таълимни ташлаб кетиш қобилияти математикадан воз кечган ўспиринлар билан ўқишни давом эттираётганлар ўртасида когнитив бўшлиққа олиб келадиганга ўхшайди. Бизнинг тадқиқотларимиз таълимнинг ривожланаётган мияга биологик таъсирини тушунишнинг янги даражасини берди.

Биз ушбу тадқиқот йўналишини коронавирус эпидемияси бошланишидан олдин бошлаган бўлсакда, умуман таълим олишнинг чекланганлиги (ёки пандемия сабабли ўқиш имконияти йўқолганлиги) ва хусусан математиканинг таъсир қилиши билан ҳам қизиқаман. Болалар ва ўспиринларнинг мия ва когнитив ривожланишига ушбу узилишнинг узоқ муддатли таъсиридан ҳали ҳам тўлақонли хабардор бўлмасак ҳам, бизнинг тадқиқотларимиз таълимда битта компонент - математиканинг йўқлиги мияга ва хулқ-атворга қандай таъсир қилиши мумкинлиги тўғрисида муҳим тушунча берди.”

Одатдагидек, натижаларга шубҳа билан қарайдиган тажриба танқидчилари ҳам бор эди. Кашф этилган корреляция ҳали сабаб-оқибат муносабатини англатмайди, дейишади улар. Эҳтимол, дастлаб мияда баъзи кимёвий моддалар етишмаётган шахслар математикани ўрганишдан бош тортгандирлар (яъни аксинча эмас - математикадан воз кечиш кимёвий ўзгаришларга олиб келган эмас).
@chigatoy_hr #психология #science #longread #давоми

Найдено 29 постов