Телеграм канал 'Бугун оқшоми'

Бугун оқшоми


7'416 подписчиков
4'839 просмотров на пост

Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали

Расмий — @bugunrasmiy
LIVE — @bugunuzlive

Фақат бугун. Фақат янгиликлар.

Боғланиш учун: @bugunuzaloqabot

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 228'499 каналов
  • Доступ к 93'104'480 рекламных постов
  • Поиск по 363'944'556 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 59 постов

Бугун оқшоми. Чет элда пулсиз қолган фуқароларга бериладиган пул миқдори, рўзадорларга эмланиш тавсия қилинмайдиган ҳолатлар, коронавирусни аниқловчи микрочип ва 14 апрелнинг муҳим хабарлари

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кундан-кун исиб, ёзни бизга тобора яқинлаштирмоқда. Аммо ҳали баҳор фасли бизни тарк этмаганини эслатган ҳолда бугунги дайжестимизни бошлаймиз.

💵 Чет элда пулсиз қолган ўзбекистонликларга жойлашувига қараб 50 доллардан минг долларгача қарз берилади. Хориждаги фуқаролар пулсиз қолган тақдирда, Ўзбекистоннинг консулхоналарига мурожаат қилиб, белгиланган тартибда қарз олиши мумкин. Молиявий ёрдам олган фуқаро уни 30 кунда республика бюджетига қайтариши керак бўлади. Ёрдам миқдори ҳар бир давлат ва ҳудуд учун алоҳида белгилаб қўйилган.

Масалан, энг кам миқдордаги қарзни Олмаота, Мозори Шариф ҳамда Ақтау шаҳарлари, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондаги юртдошлар олади: 50–100 доллар. Энг кўп қарзни эса АҚШ, Бельгия, Индонезия, Кувайт ва Япониядаги муҳтож фуқаролар олиши мумкин: 100–1000 доллар. Бериладиган қарз миқдори билан давлатлар кесимида тўлиқроқ танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашган Сенат раиси Танзила Норбоева «Хориждаги ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш — биз учун устувор вазифа», демоқда. Чет элдаги муҳтож фуқароларга берилаётган (берилажак) ёрдамни ҳисобга олсак, ростдан ҳам шунақа, шекилли.

📃 Ўзбекистонда IELTS’дан 7 балл олганларга имтиҳон харажати қоплаб берилади. 2021 йил 1 майдан бошлаб 5 та халқаро имтиҳон тизимларида (IELTS, TOEFL, GMAT, GPE, SAT) юқори балл тўплаган 31 ёшга тўлмаган фуқароларга имтиҳон харажати тўлиқ қоплаб берилади. Бунинг учун аризани Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали ариза топшириш керак бўлади. Компенсацияни нақд пул ёки пластик карта орқали қабул қилиб олиш мумкин.

Компенсация берилиши учун халқаро имтиҳонларда тўпланиши керак бўлган минимал баллар билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

💉 Рўзадорлар қандай ҳолатларда эмланмаслиги керак? Мутахассис жавоб берди.

Рўза тутишда белгиланган талаб ва амалларни ҳисобга олиниб, имкон қадар беморлар ўз саломатликларини оғирлаштирмасликлари учун айрим касалликларда рўза тутмаслик тавсия этилади. Бундай ҳолатларда рўзадор эмланишга таклиф этилган бўлса ва шифокор кўрувида касалликнинг ўткир ҳолати ёки авж олган даври бўлса, бу фуқаролар эмланмайди.

Агарда бунинг акси бўлиб, фуқаро эмланса, у вакцинациядан кейин шифокор билан доимий боғланиб туриши керак бўлади.

🛂 Ўзбекистонликлар 57 давлатга визасиз ёки етиб боргач, виза олиш орқали саёҳат қилишлари мумкин. Ушбу йўналишдаги рейтингда Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади. Рейтингнинг Топ-3 талигига Япония (193 давлат), Сингапур (192 давлат) ва Германия (191 давлат) кирди. Қўшни Қозоғистон 69-ўринда (75 давлат), Тожикистон 84-ўринда (58 давлат) ва Туркманистон 89-ўринда (53 давлат).

Хўш, оламда нима гап? Дунё янгиликлардан анча холи.

🔬 АҚШда коронавирусни аниқловчи микрочип ишлаб чиқарилди.
У чип тери остига ўрнатилади.

Чип тўқимага ўхшаш гел бўлиб, терига ўрнатилгандан сўнг қонни доимий равишда текшириб туради.

Юқоридаги хабарлардан ташқари, Ўзбекистон ҳақидаги «Forbes»да эълон қилинган катта мақолани ўқишни қатъий тавсия қиламиз.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Бугун оқшоми. Талабалар ижара тўловининг ярми давлат томонидан тўланиши, қарийб ярим триллион сўмлик давлат буюртмасини бажараётган вазир оиласи, биржага чиқаётган Telegram ва 13 апрелнинг муҳим хабарлари

Рамазон ойининг биринчи куни ҳам ўтди. Рўзадорларнинг барчасига кейинги кунларда сабр ва куч-қувват тилаб, бугунги муҳим хабарлардан ташкил топган дайжестни тақдим этамиз.

👔 Шавкат Мирзиёев селектор ўтказди: қатор амалдорлар ишдан кетадиган, талабалар ижара тўлoвининг ярмини давлат тўлаб берадиган бўлди.

Давлат раҳбари мамлакатда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилиш давомида Президент айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берди, айримларини эса аяб ўтирмади. Унга кўра, 1 та вилоят ҳокимининг ўринбосари, 2 та туман ҳокими, 2 та туман прокурори, 2 туман ИИБ бошлиғи, 2 туман солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди.

Бундан ташқари, Президент ҳокимларнинг ёшлар бўйича ҳар 15 кун, 1 ойда нима ташаббус кўрсатганига қараб фаолиятига баҳо берилиши, шунга қараб ишда қолиш-қолмаслиги ҳал этилишини маълум қилди.

👨‍🎓 Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб талабалар ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади. Талабалар турар жойи қуриш учун 4,4 триллион сўм ажратилади.

Ишлаб чиқилаётган дастурнинг биринчи босқичида 60 минг нафар ёш қамраб олиниши режалаштирилган. Эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Кейинги ўқув йилида ушбу мақсадда 100 миллиард сўм ажратилади.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, бу катта пул бўлишига қарамасдан, қишлоқдан келган талабалар давлат ғамхўрлигини ҳис қилиши керак. «Ишметов (молия вазири) ушбу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратсин. Буям катта пул, лекин мен бунга розиман. Қишлоқдан келган фарзандларимиз давлат ғамхўрлигини ҳис қилиши керак.

Тошқулов (олий таълим вазири), Ишметов (молия вазири), ректор ва вилоят молия бошлиқлари икки ҳафта муддатда ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошласин», — деди Шавкат Мирзиёев.

🚧 Қарийб ярим триллион сўмлик давлат буюртмасини қурилиш вазирининг оиласи бажармоқда. Занжир қуйидагича: Мустақиллик майдони ёнидаги маъмурий бинони таъмирлаш ва фаввора остида автотураргоҳ қуриш ишлари учун 431,5 миллиард сўм ажратилди. Буюртмани бажарувчи — «Трест-12» АЖ. Ушбу акциядорлик жамиятининг таъсисчилари — Тошкент шаҳар ҳокимлиги (51,1 фоиз), Зокирова Муаззам Саидаҳматовна (19,1 фоиз), Зокиров Жасур Ботирович (14,1 фоиз), Зокирова Муҳайё Октябревна (13,1 фоиз). Жасур Зокиров — қурилиш вазири Ботир Зокировнинг ўғли. Муҳайё Зокирова — Ботир Зокировнинг рафиқаси.

Энг қизиғи, Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган бинонинг таъмири ва фаввора остида автотураргоҳ қуриш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2019 йил 9 июлда «Трест-12» АЖ билан 207,82 миллиард сўмга баҳоланган шартнома тузган. Унга кўра, лойиҳа 2020 йил 31 декабргача якунланиши ва молияси тўлиқ давлат бюджетидан амалга оширилиши керак бўлган. 2021 йил 29 мартда «Трест-12» билан қўшимча шартнома имзоланиб, қурилиши қиймати 431,52 миллиард сўмгача кўтарилган.

«Бугун оқшоми»ни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
BUGUN’дан ҳафталик пулли танловлар!
Участников: 1560 чел.
Продлится до 19.04.2021 20:00 по МСК
🤩 Энди Bugun.uz’дан ҳафталик пулли танловлар!

💰Шартлар ўша-ўша, шунчаки ғолиблар сони 10 нафарга етказилиб, ҳар ҳафта 200 минг сўмдан пул ютиб олиш мумкин.

❗️Иштирок этиш учун шунчаки қуйидаги 3 та каналга обуна бўлиб, ушбу постни уч дўстингизга юборинг!

@bugunrasmiy 👈
@bugunuzlive 👈
@bugunoqshomi 👈

😎 Шартларни бажариб, «Участвовать🔥» тугмасини босишни унутманг. Танлов 19 апрель Тошкент вақти билан соат 22:00 гача давом этади.
Изображение
Бугун оқшоми. Ўзгарётган автобус йўналишлари, ерда туғилаётган болалар, Тожикистон ИИВнинг атлас формадаги аёл ходимлари ва 12 апрелнинг муҳим хабарлари

Бизни рамазон ойидан бир неча соатларгина ажратиб турибди, холос. Айёмингиз муборак бўлсин, дея бугунги куннинг муҳим хабарлари дайжестини тақдим этамиз.

🚌 Рамазон ойи муносабати билан Тошкентда 13 та автобус йўналиши ўзгармоқда, масжидлар яқинидаги йўллар транспорт ҳаракати учун вақтинчи ёпилмоқда.

Рамазон ойи кечаларидаги Таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 23:00 га қадар баъзи масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Рамазон ойи муносабати билан қуйидаги йўллар ҳар куни белгиланган муддатда ёпилади:

• Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама-қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) Катта Қани кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача;
• Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача;
Келес кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача;
• Камолон кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;
• Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қани кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача;
• Қорақамиш-3 кўчаси Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йўли кўчасигача.

Шунингдек, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда, масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.

🕌 Маълумот учун, Таровеҳ намозлари бугун, 12 апрелдан бошланади.

«Тошшаҳартрансхизмат» юқоридаги йўлларда ҳаракатланувчи 13 та автобус йўналиши ўзгарганини маълум қилди. Унга кўра, Таровеҳ намозлари адо этилиши сабабли 13 апрелдан бошлаб ҳар куни 18:00 дан 23:00 га қадар 8т, 27, 35, 46, 53, 73, 141, 146, 13, 56, 17Т, 118 ва 120-сонли автобус йўналишлари қисман ўзгаради. Ўзгаришлар билан тўлиқ ушбу манзил орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

🤱 Бу биринчи марта эмас: Сурхондарё вилояти Денов туманидаги туғуруқ комплексида ҳомиладор аёллар ерга жойлаштирилди.

Маълум бўлишича, туман тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ комплекси 1 апрелдан 19 апрелгача таъмирлаш учун ёпилгани сабабли беморлар тумандаги 2-сон вилоят перинатал марказига қабул қилинган. Туғуруқ кўпайгани учун 10 та каравот олиб келиниб, захира жой ҳам яратилганига қарамасдан, ҳомиладор аёллар кўпайиб кетгани сабабли улар ерга жойлаштирилган.

Мутасаддиларнинг айтишича, айни туғуруқ кўпайган пайтда 1–2 соат давомида аёллар ерга ётқизилган. Қисқа муддат бўладими, узоқми, ҳар бир ҳомиладор аёл ва, умуман, бемор сифатли тиббий кўрик олишга ҳақли.

💵 Ёшлар келажак учун муҳим, пул эса ҳозир учун: Тошкентда «Ёшлар — келажагимиз» дастурига ажратилган 301 миллион сўм талон-торож қилинди.

АТБ «Агробанк» Бекобод филиали ва икки МЧЖ мансабдор шахслари «Ёшлар — келажагимиз» дастури доирасида ажратилган 301 миллион сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилгани аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

💉 Ўзбекистон «Спутник V» вакцинасини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Унинг апрель ёки май ойларида етиб келиши кутилмоқда. Ушбу вакцина қанча миқдорда олиб келиниши очиқланмаган.

Апрель охири ёки май бошида етиб келиши кутилаётган «Спутник V» «AstraZeneca» ва хитой-ўзбек қўшма вакциналари билан биргаликда оммавий эмлаш учун қўлланилади. Маълум қилинишича, бу харажатлар учун 3 триллион сўм ажратилган.

Хўш, оламда нима гап?

🔪 Россияда ўзбекистонлик аёл номаълум шахс томонидан пичоқлаб кетилди
. Аёл ҳомиладор бўлган. Айни вақтда воқеа юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

👮 Тожикистонда аёл милиционерлар атлас формада юради. Ушбу формаларда миллийликка эътибор берилиб, атласдан тикилган.

Янги дизайндаги формалар тасдиқлаш учун президент Имомали Раҳмонга тақдим этилган.

🦠 Коронавирус: Грузияда учинчи, Ҳиндистонда эса тўртинчи тўлқин бошланди. Грузияда коронавирус инфекциясининг юқтириш ҳолатлари 50 фоиздан 70 фоизгача ташкил қилади. Ҳиндистонда эса 30 миллиондан ортиқ одам яшайдиган Деҳли ва унинг атрофидаги ҳудудларда 10 мингга яқин беморлар аниқланган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Ҳафталик дайжест. Самарқанддаги «қўйлар митинги», хавфли бўлиб бораётган Тошкент метроси ва нархи ошиб кетган писта ёғи

Баҳорнинг яна бир ҳафтаси бизни тарк этмоқда. У бизнинг хотирамизда кўплаб воқеа ва ҳодисаларни қолдириб кетди. Уларнинг энг сараларини бирма-бир эслаб чиқишга нима дейсиз?

Ушбу ҳафтада ҳам худди ўтган сафаргисидек митинг билан бошланди, аммо бу сафар асосий қаҳрамонлар ЛГБТчилар эмас, қўйлар ва чўпонлар бўлди: Самарқандда чўпонлар ҳокимият олдида қўйлар билан намойиш ўтказди.

🐑 Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан «Sp luxe» МЧЖ қўшма корхонасига 197 243,4 гектар яйлов ер майдонлари ажратилган. Ушбу корхона фермер хўжалигига 834 гектар яйлов ер майдонини 49 йилга ижарага беради. Ушбу ерда шартномага кўра, 1450 бош майда шохли моллар боқилиши керак эди. Яйловни ижарага олган фермер хўжалиги эса у ерда маҳаллий чўпонларга жой қолдирмай, 4 мингдан зиёд чорва молларини боққан. Бу эса, табиийки, аҳолининг норозилигига сабаб бўлган. Маҳаллий аҳоли буни амалда иқтидор эгаларига кўрсатиш мақсадида кластернинг 1450 бош қўйларини туман маркази (ҳокимият) томон ҳайдаб борган.

«Қўйлар митинги» «Sp luxe» МЧЖ ва унинг яйловини 49 йилга ижарага олган фермер хўжалиги ўртасидаги шартнома муддатидан олдин тугатилиши билан якунланди. Ўз норозилигини ноодатий ва қайсидир маънода креатив тарзда билдирган аҳоли учун жазо белгиланмаслиги маълум бўлди. Happy end.

🚇 Олдинлари метро хавфсиз, тез ва қулай жамоат транспорти сифатида қабул қилинар эди. Аммо ҳозирга келиб, Тошкент метрополитени бунинг барини тескарисига айлантирмоқда — поездларнинг баъзи бекатларга етиб келиш интервали 5 дақиқадан ошади, поездлар бир-бири билан тўқнашади, йўлда тўхтаб қолади, вагонларнинг эшиклари ёпилмайди ва ҳоказо.

7 апрель куни метронинг «Беруний» бекатида поезд вагони тўхтаб қолди. 9 апрель куни эса ушбу ҳолат поездлар тўқнашгандек талқин қилинган видео тарқалди.

Аслида, кадрлар техник сабабларга кўра тўхтаб қолган поездни захирадаги поезд тортиб олиш пайтида туширилган.

8 апрель куни Сергели йўналишидаги метро поезди йўлда тўхтаб қолди. Ушбу йўналишдан Чилонзор йўналишидаги «Олмазор» бекати томон ҳаракланаётган метро поезди ерусти йўлида тўхтаб қолди. Бунга сабаб контакт рельсининг кронштейни ушлаб туриш қурилмаларидан чиқиб кетиши бўлган. Вагонлардаги йўловчилар метро рельслари бўйлаб пиёда кетди.

9 апрель куни метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги «Пушкин» ва «Буюк ипак йўли» бекатлари оралиғида метро вагони эшигини ёпмай ҳаракатланди. Вагон эшиклари ёпилмасдан ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи механизмга эга бўлишига қарамай, шундай ҳодиса содир бўлди. Тошкент метролитенига кўра, бундай ҳолат бирор буюмнинг механизмга тушиб кетиши оқибатида содир бўлиши мумкин. Қўрқинчли кинолар учун Тошкент метросидан махсус эпизод тайёр бўлган эди.

Метрода «келинсалом» қилганларни жазолашга уста бўлганлар ушбу ҳолат сабабли хизмат вазифаларини нотўғри бажаргани учун машинист, электромонтёр-чилангар ва электр ҳаракатланувчи таркибнинг катта устасини вазифасидан озод қилди.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг, эшиклар ёпилмай қолиши мумкин. Метродаги сафарингиз бехатар бўлсин.

🍳 Ўзбекистонда, халқ тилида билан айтганда, писта ёғининг нархи кескин ошиб кетди. Бунга сабаб нима?

Ўзбекистонда 2020 йил аҳоли истеъмоли учун муомалага чиқариладиган 450 минг тоннадан ортиқ ёғнинг ярмидан кўпроғи импорт қилинган. Республикада йилиги 300 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғига талаб бор.

Ўсимлик ёғининг нархлари кескин ўсишига, биринчи навбатда, жаҳон бозорларида нархлар кескин ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлгани сабаб бўлган. Шу сабабли асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланган. Вазият ўзгармагач, юқори божлар «ставка»си ҳам ўзгармаган.

Ўтган ҳафта давомида тўпланган энг сара хабарлар шулардан иборат эди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Дам олиш кунингиз мароқли, келаётган янги ҳафта омадли ўтсин.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Видео/гифка, 31 сек,
Ғолибларимиздан бири Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан алоқага чиқди. Тошкент шаҳрига келиб-кетолмаслигини айтгач, 1 миллион сўм унинг пластик картасига ташлаб берилди.
Изображение
⚡️Диққат! Bugun.uz эълон қилган пулли танлов ўз ниҳоясига етди.

Қуйида ғолиблар билан танишинг:

@Gofurjon_05_35 — 1 миллион сўм;
@MEVAZARSKIY — 1 миллион сўм;
@Speed_lover_777 — 1 миллион сўм;
@gulchexra98 — 1 миллион сўм;
@Sherzod_Erkin_ogli — 1 миллион сўм.

Танлов ғолибларидан @bugunuzaloqabot’га ёзишларини сўраймиз.

Ғолиблар қандай аниқланди? Таниш-билишчилик бўлмаганига қандай ишонамиз?

— Ғолиблар Telegram каналда эълон қилинган ўйин пости остида автоматик тарзда аниқланди. Ундаги хабар қайта таҳрирланмаган, бу — ботнинг автоматик танлови. Инсон омили эса 0%. Ғолибларнинг пуллари ўзларига етиб боргани, албатта, канал орқали фото(видео)си билан эълон қилинади.

@Bugunrasmiy’ни кузатиб боринг! Эртага бизда яна бир сюрприз бор😉
Изображение
Бугун оқшоми. Мактаблардаги ваҳшийликлар, Тошкент метросининг яна бир «хурмача қилиғи», «Alibaba»га қимматга тушган монополия ва 10 апрелнинг муҳим хабарлари

Бугуннинг муҳим хабарлар тўплами бир оз ноодатийроқ кўриниш олди. Дам олиш кунларнингизни яхши ўтказишни тилаган ҳолда улар билан қуйида танишиб чиқишга таклиф қиламиз.

Мактаб билан боғлиқ сўнгги хабарларни ўқиб, одам беихтиёр ёқа ушлайди. Уларнинг бирида муаллим калтаклаб кетилса, бирида рўмол ўраган қизлар ҳамманинг олдида изза қилинади, яна бири эса ваҳший психологни ишга олади.

🤕 Қашқадарёда инглиз тили ўқитувчиси ўқувчилардан бирининг акалари томонидан калтаклаб кетилди. Ўқитувчи зўравонларнинг укасига 2 баҳо қўйган.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Шоҳнур Оққўзиев ўқувчилардан бирига дарсга тайёрланиб келмагани учун икки баҳо қўйгани сабабли унинг акалари томонидан калтаклаб кетилди.

Воқеа қандай бўлганини сўзлаб берар экан, Шоҳнур зўравонлар учта бўлгани ва унга нисбатан «кечаси сўйиб кетиш» таҳдиди бўлгани ҳақида гапирди.

Икки олган ўқувчи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг ўғли, зўравонлар эса мактабнинг собиқ ўқувчилари эканлиги айтилмоқда. Ўринбосарнинг ўзи бунга аниқлик киритишни хоҳламаган.

Шоҳнур Оққўзиевнинг онаси унинг билаклари, бели ва оёғига жиддий шикаст етказилганини айтмоқда. Ҳолат юзасидан текширув ва суриштирувлар давом этмоқда.

🧕🏻 Андижонда мактаб «замдиректор»и рўмолли қизларга ҳамманинг олдида танбеҳ берди. Вилоятнинг Шаҳрихон туманида жойлашган 28-сонли мактабнинг директор ўринбосари 10-синф ўқув хонасига кириб, текширув ўтказган. Рўмолли қизларни доска ёнига олиб чиқиб, танбеҳ берган.

«Ҳали буни ўрашдан зерикасиз. Худойим умрингиз узоқ қилсин, ўраб зерикасиз. Ҳозир мактаб-ку, бу ернинг ўз қонун-қоидаси бор, ўз формаси бор. Шуни биласизларми? 11-синфми булар ҳам? 10-ми? 10-синф ўқувчиси шу даражада ўранасизларми-эй?» — дея қизларга танбеҳ берган мактаб директори ўринбосари.

Шунингдек, текширувга кирган эркаклардан бири «рўмол ўрамаса, мусулмонликдан чиқиб кетмаслигини» таъкидлаган.

Муассаса мутасаддиларининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, бу фақатгина ўқувчиларнинг кийиниш маданияти юзасида суҳбат бўлган. Ва уларнинг таъкидлашича, мактаб ҳудудида рўмол ўрашга қаршилик йўқ, аммо у мактаб қоидаларига мос бўлиши зарур.

👩‍🏫 Тошкент вилоятида мактаб психологи ўқувчини бурчакка тираб, «абжағингни чиқариб ташлайман», деб таҳдид қилди. Маълум бўлишича, ўқувчи дарсга кечикиб келгани учун биринчи мутахассислиги математика фани ўқитувчиси бўлган амалиётчи психолог дарсга кечикмаслик тўғрисида тушунтириш берган. Ўқувчи ўқитувчини сенсираб, тинимсиз гап қайтариб, ҳурматсизлик қилган.

Амалиётчи психологга депагогик маданиятдан ташқарига чиқиб кетгани учун интизомий жазо кўрилди. Ота-она ҳам фарзандининг тарбияси билан шуғулланишини маълум қилди.

🚇 Адреналиннинг «метроча» кўриниши: Тошкент метрополитенида вагон очиқ эшик билан ҳаракатланди. Ҳолат юзасидан корхона узр сўради. Чилонзор йўналишидаги «Пушкин» ва «Буюк ипак йўли» бекатлари оралиғида метро вагони эшигини ёпмай ҳаракатланди.

Поездлари бир-бирига урилишдан чарчаган «Тошкент метрополитени» ҳолат юзасидан баёнот бериб, эшиклар автоматик ёпилишини, агарда механизмга қандайдир буюм тушса, ишламай қолиб, шундай вазиятлар бўлишини тушунтирган.

Хўш, оламда нима гап?

💰 Хитой ҳукумати «Alibaba»ни рекорд миқдорда жаримага тортди — қарийб 3 миллиард доллар
. Компания ўз платформасида савдо қиладиганларни «иккисидан бирини танланг» қоидасига риоя қилишга мажбур қилиб келган.

Ушбу қоида компанияларга дўконлар очиш ёки бошқа рақобатлашадиган платформалар акцияларида иштирок этишни тақиқлаган. Бу эса монополия деб баҳоланиб, жаримага сабаб бўлган.

🔥 Ҳиндистонда COVID беморлари даволанаётган касалхонада ёнғин содир бўлди, 4 нафар бемор ҳалок бўлди. Ёнғин сабаблари номаълумлигича қолмоқда, аммо баъзи тахминларга кўра, ёнғин қисқа туташув сабаб келиб чиққан.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Конкурс завершен!
Bugun’да танлов!
Победители: @Gofurjon_05_35, @MEVAZARSKIY, @Speed_lover_777, @gulchexra98, @Sherzod_Erkin_ogli

Количество участников: 11289
⚡️Bugun.uz’да пулли танлов!

🥳 Омади кулган 5 кишининг ҳар бири 1 миллион сўмдан ютиб олиши мумкин 🤩 Бунинг учун қуйидаги каналларга обуна бўлинг ва ушбу постни 1 нафар дўстингизга юборинг.

@bugunrasmiy
@bugunuzlive
@bugunoqshomi

Иштирок этиш учун «Участвовать» тугмасини босинг. Танлов 10 апрелгача давом этади.

Диққат! Ютуқли ўйинда ҳеч қандай инсон омили иштирок этмаслигини ҳам маълум қиламиз. Буларнинг барчаси бот орқали аниқланиб, ғолиб ҳам ўйин муддати тугагач, акция эълони остида автоматик тарзда пайдо бўлади.

Ўйиннинг энг муҳим шарти — акция сўнгига қадар каналларни тарк этмаслик ва фойдаланувчи юзернеймини ўзгартирмаслик. Ғолиблар аниқлангач, уларнинг аккаунтлари скриншот шаклида эълон қилинади. Ҳеч қандай ёлғон йўқ, ўйинда омад ёр бўлсин 😉
Изображение
Бугун оқшоми. Президентнинг бир ҳафтаси, бузилаётган «Наврўз», Индонезиядаги Имом Бухорий масжиди ва 9 апрелнинг муҳим хабарлари

Апрель ойининг иссиқ, шовқин-суронли ва хабарларга бой ўтган яна бир куни ортда қолди. Ушбу куннинг асосий хабарлари билан қуйидаги дайжест орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

✈️ Расмий ташрифлар: Шавкат Мирзиёев Россия ва Кореяга, Танзила Норбоева Россияга, Абдулазиз Комилов эса Қатарга боради.

Президентга янги матбуот котиби тайинлангандан сўнг Мирзиёевнинг яқин келажакдаги иш режасини эълон қилиш одатга айланиб бормоқда. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўтказган брифингда Шавкат Мирзиёев Россия ва Жанубий Кореяга расмий ташриф амалга ошириши айтиб ўтилди. Ташрифларнинг аниқ санаси маълум қилинмаган. Бундан аввалроқ Президент иккила давлатнинг ҳам делегациясини қабул қилган эди.

13-14 апрель кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташриф буюриши ва у Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган. Бундан ташқари, келаси ҳафта Мирзиёевнинг Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти мўлжаллангани маълум қилинди.

🇶🇦 Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 10-11 апрель кунлари амалий ташриф билан Қатарда бўлади.

Ташриф давомида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Россияга ташриф буюради. Қайд этилишича, 15-16 апрел кунлари Норбоева бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Россия Федерал мажлиси Федерация кенгаши раиси ва Давлат думаси спикери билан учрашув ҳам бўлиб ўтади.

🚇 «Тошкент метрополитени» Россиядан 53 миллион еврога метро поезди харид қилди. Улар 5 тадан икки марта, йил охиргача етказилиши режалаштирилган.

2021 йилнинг ёзида 5 таси, охиргича эса яна 5 таси етиб келиши кутилаётган метро поездлари ер усти линиясига қўйилади.

🏚 Ярим тунда бузилиши бошланган Тошкент шаҳридаги «Наврўз» қабуллар уйи ўрнида кутубхона бўлиши маълум бўлди.

Эрталабдан ижтимоий тармоқларда муҳокамаси бошланган «Наврўз» қабуллар уйи ўрнида 1,5 миллион дона китоб фондига эга кутубхона ва турли комплекслар қурилади. Ушбу қурилиш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида берилган топшириғи асосида амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Унинг қурилиши ниҳоясига етганидан сўнг, биринчи қаватда ишсизлар биржаси бўлиб ўтади. Иккинчи қаватида 2000 квадратдан кўп бўлган жойда шаҳардаги барча инвестициявий лойиҳалар тақдимотини ва давлат иштирокидаги давлат улуши бор корхоналарнинг шоуруми ташкил этилади.

💸 Ўзбекистонда ўсимлик ёғининг нархи нима сабабдан ошиб кетти?

Ўсимлик ёғининг нархлари кескин ўсишига биринчи навбатда жаҳон бозорларида нархлар кескин ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлгани сабаб бўлган. Шу муносабат билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланди ва у узайтирилди ҳам. Асосий сабаб — қўшнилар.

Хўш, оламда нима гап?

🕌 Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид очилди.
Ушбу масжид Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси ташаббуси билан қурилган.

Масжиднинг кўпроқ расмлари бу ерда.

🇬🇧 Буюк Британия Қироличаси Eлизавета II’нинг турмуш ўртоғи Филипп II 99 ёшида вафот этди. У йил бошида ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли 1 ойга яқин вақт давомида касалхонада даволанган.

🇺🇸 Жо Байден АҚШдаги қуролли ҳужумларни мамлакат учун эпидемия, халқаро миқёсда эса шармандалик деб атади. Байден ҳужум қуролларини тақиқлашга қаттиқ киришган ва бунда у Конгресснинг қўллаб-қувватлашига муҳтожлигини айтган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.
Бугун оқшоми. Ҳайфсан олган ҳокимлар, йўлда тўхтаб қолган метро, «Malibu» мингиси келган таржимонлар ва 8 апрелнинг муҳим хабарлари

Воқеа ва ҳодисаларга бой бўлган апрель ойининнг яна бир куни ҳам ўз ўрнини қуёшли ўтиши кутилаётган кунга бўшатиб бермоқда. Ушбу куннинг энг муҳим хабарлари билан қуйидаги дайжест орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

💼 Президентнинг танқидий руҳдаги селектори: Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берилди, қатор раҳбарлар ишдан олинди.

Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чораларини кўриб чиқиш учун видеоселектор йиғилиши ўтказди. Ушбу йиғилиш кескин танқидий руҳда бошланган. Ундаги муҳим воқеликлар қуйидагича:

• Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва икки сектор раҳбарларига ҳайфсан берилди;
• Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов ва вилоят прокурори Аҳмедовга ҳайфсан берилди. Ишга март ойида киришгани ҳисобга олиниб, вилоят ички ишлар бошлиғи ва солиқ раҳбарларига 3 ой муддат берилди;
• Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилди (манба);
• Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Зоҳидов ҳам ҳайфсан олиши маълум қилинди;
• Марказий банк, унинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари фаолияти танқид қилинди;
• Жойлардаги раҳбарлар томонидан тадбиркорликка тўсиқлар сақланиб қолаётгани маълум қилинди;
• Ҳайфсан олган раҳбарларга ҳолат(ни) чорак якунигача ўзгар(тир)маса, янги раҳбарлар эса натижа кўрсатмаса, ишдан олинишини маълум қилинди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари вилоят ҳокимлари қаттиқ турмаса, ишламаганни ишдан олмаса, ўзи уларни (вилоят ҳокимларини) лавозимидан озод қилишини маълум қилди.

Йиғилиш давомида эълон қилинган муҳим янгиликларни «Бугун»да эълон қилиб борамиз, кузатиб боринг.

🚇 Сергели йўналишидаги метро поезди йўлда тўхтаб қолди. Йўловчилар кейинги бекатгача метро рельслари бўйлаб пиёда етиб олди.

Сергели йўналишидан Чилонзор йўналишидаги «Олмазор» бекати томон ҳаракатланаётган метро поезди 8 апрель соат 10:45 да ерусти йўлида тўхтаб қолди. Бунга сабаб контакт рельсининг кронштейни ушлаб туриш қурилмаларидан чиқиб кетиши бўлган. Ушбу ҳодисадан сўнг «Олмазор» бекатидан «5-бекат»гача бепул метролар ташкил қилинган. Воқеа юзасидан расмий тергов давом этмоқда. Ҳозирда метро ҳаракати тўлиқ қайта ишга тушган.

Маълумот учун, Сергели метро йўналиши 2020 йилнинг сўнгида фойдаланишга топширилган. Ўтган 4 ой давомида ушбу йўналишда шу вақтгача кузатилмаган икки нохуш ҳолат содир бўлиб улгурди. Аввалроқ худди шу жойда икки поезд бир-бири билан тўқнашиб кетган эди.

🚘 Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси «Malibu-2» хизмат машинасини харид қилиш бўйича шартнома тузди. Давлат харидлари порталидаги маълумотларга кўра, хизмат машинаси 369 миллион сўмга тушган. Машина 55 кун ичида Тошкент шаҳар Лабзак кўчаси 1-уйга етказиб берилиши белгиланган.

Маълумот учун, «Yandex.Xarita»даги маълумотларга кўра, Таржимонлар бюроси кўрсатган манзил турар-жой ҳисобланади.

Хўш, оламда нима гап?

👩‍🦰 Қўшни Қирғизистонда қиз ўғирлашга қарши намойиш бўлиб ўтди
.

Бунга 1994 йилда туғилган қизнинг 3 нафар эркак томонидан мажбурий никоҳ учун ўғирлаб кетилиб, ўлик ҳолда топилиши сабаб бўлган.

🤳 Twitter ижтимоий тармоғи Clubhouse овозли чат тармоғини сотиб олмоқчи. Компания Clubhouse учун 4 миллиард доллар тўлашга тайёр. Мексикадаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 7 киши жароҳат олган. Eтказилган зарар ҳали-бери ҳисобланмаган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Бугун оқшоми. Самарқандда қўйлар қатнашган митинг, қурилишдаги Қўқон шаҳар ҳокими, денгизда ҳужумга учраган Эрон кемаси ва 7 апрелнинг муҳим хабарлари

Апрелнинг яна бир куни ортда қолмоқда. Ушбу кун воқеа ва янгиликларга бой бўлди. Уларнинг энг асосийлари билан қуйидаги дайжестда танишиб чиқишингиз мумкин.

🐑 Самарқандда аҳоли қўйлар билан ҳокимият олдида намойиш ўтказди. Аммо воқеа сабабчилари қўйлар эмас, моллар бўлган.

Самарқанд вилояти Нуробод туманида «Самарқанд қоракўл кластер» МЧЖга 151 минг, «Sp luxe» МЧЖга эса 197 минг гектардан зиёд яйлов ер майдонлари ажратилган. «Sp luxe» ўша ерда фаолият юритувчи фермер хўжалиги билан 49 йилга 834 гектар яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича шартнома тузган, унда 1450 бош майда шохли моллар боқиш кўрсатилган. Аммо фермер хўжалиги ушбу ер майдонида 4 мингдан зиёд чорва моллари боққан. Бу эса маҳалла фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган ва улар кластернинг 1450 бош қўйларини туман маркази томон ҳайдаб келган.

Шундан сўнг «Sp luxe» МЧЖ ва фермер хўжалиги ўртасидаги шартнома бекор қилинган. Бунинг ортидан маҳаллий аҳоли ҳам ўз мол-қўйларини боқиш учун яйловга эга бўлган.

🧱 Қўқон шаҳар ҳокими эҳтиёжманд фуқаронинг уйида ғишт терди. Бахмалбоп кўчасида яшовчи фуқаронинг оиласи ижтимоий рўйхатга киритилган бўлиб, унинг хонадони ҳомийлар ҳисобидан қайта қуриб берилмоқда. Шаҳар ҳокими ушбу фуқаронинг ҳолидан хабар олиб, давом этаётган қурилиш ишларида иштирок этган.

2021 йилнинг биринчи чораги давомида Қўқон шаҳрида 22 нафар эҳтиёжманд фуқароларнинг уйлари қайта қуриб берилгани маълум бўлди. Айни вақтда эса яна 30 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг хонадонида қурилиш ишлари кетмоқда. Ҳомий(лар) кимлиги эса очиқланмаган.

🖨 Тошкентда ташқи реклама объектларини жойлаштириш йил охиригача тўхтатилди. Тошкент шаҳрида 2021 йил 1 апрелдан 2021 йил 31 декабрга қадар ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий эълон қилинди. Ушбу қарор Тошкент шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама объектларини хатловдан ўтказиб, ягона электрон реестрни шакллантириш мақсадида қабул қилинган. Аммо у ташқи реклама объектларида жойлашган рекламага тааллуқли эмас.

Мораторий давомида ўрнатилган янги ташқи реклама объектлари ноқонуний деб ҳисобланади ва у олиб ташланиб, ўрнатган шахсларга нисбатан жазо кўрилади.

💉 Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганларнинг 71 тасида ножўя таъсирлар қайд этилди. Булар қандай ножўя таъсирлар:

45,7 фоизда тана ҳароратининг 37,5 даражадан бирмунча ошиши;
21,2 фоизда танада оғриқ;
14,1 фоизда эмлаган жойда қичишиш;
11,2 фоизда энгил бош оғриғи;
6,1 фоизда эмланган жойда оғриқнинг пайдо бўлиши;
2,7 фоизда асабийлашиш, ҳолсизланиш, қўрқиш каби белгилар.

Мутахассиснинг сўзларига қўра, жиддий асоратлар кузатилгани йўқ.

Хўш, оламда нима гап?

🛳 Эроннинг «Saviz» кемаси Қизил денгизда ракета ҳужумига учради.
Бунда Американинг айби йўқ.

Яман ва Эритерия қирғоқлари оралиғида кема магнит минасига дуч келган. Кеманинг Исроил ҳарбийлари томонидан ҳужумга учрагани тахмин қилинмоқда.

😷 Канадада ҳам коронавируснинг учинчи тўлқини бошланмоқда. Мамлакатда ушбу инфекцияга чалинган беморларни касалхонага ётқизиш тобора кўпайган. Бунинг ортидан касаллик кўп аниқланган Онтарио вилоятида карантин чекловлари жорий этилиши режалаштирилмоқда.

🤳 Facebook фойдаланувчиларининг маълумотлари тармоқда тизимларига бузиб кириш орқали эмас, платформадан маълумотларни олиш орқали тарқалиб кетган. Буни компания ўзининг баёнотида маълум қилди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Бугун оқшоми. Ироқлик журналистнинг Ўзбекистондаги ЛГБТга муносабати, Президент мактабларида талаб этиладиган ҳужжатлар, дунёнинг энг бой инсонлари ва 6 апрелнинг муҳим хабарлари

Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида яна баҳор ҳавоси ҳукм суришни бошлади, бунга яраша одамларнинг ҳам кайфияти чоғ. Аммо халқнинг кайфиятини яна бир йўл билан билиб олиш мумкин — «истеъмол қилинаётган» хабарлар. Бугунги «истеъмолдаги хабарлар» билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

👨‍🦳 Ироқлик халқаро журналист Ўзбекистондаги ЛГБТ билан боғлиқ вазиятни «ақлбовар қилмас» дея баҳолади. Халқаро журналист Аҳмад Ал-Зубайди учун Амир Темур хиёбонида 28 март куни юз берган воқеа ақлбовар қилмайдиган ҳодиса бўлган.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда менталитет бошқа ва ҳеч ким фарзанди ундай бўлишини истамайди.

«Бу ер бошқача, унинг халқи, ёшлари, шунингдек, менталитет бошқача. Бу эр Эвропа эмас. Ушбу ҳодисанинг қанчалик нотўғри эканини тушунадиган эркаклар, йигитлар бор. Бу эр Шарқ. Ўзбекистон мен учун Шарқнинг қандай эканини кўрсатиб берувчи бир вакил. Улар тарғиб қилаётган нарса эса ҳатто дин ҳам эмас, бу инсоний қараш. Бунинг амалга ошишини эса ҳеч ким хоҳламайди. Қани, айтинг-чи, ким ҳам ўғли ёки қизининг улар каби бўлишини истайди?» — дея таъкидлаган журналист.

📄 Президент мактабларига қандай ҳужжатлар тақдим этилади? Барчаси маълум.

Таъкидланишича, президент мактабларига жойлашиш учун танловда иштирок этиш учун талабгорларнинг ота-онаси (қонуний вакили) белгиланган муддатда қабул комиссиясига тез орада белгиланадиган шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

• ариза берувчи ҳужжатларни топшириш вақтида ўқиётган мактабдан маълумотнома;
• туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
• талабгор ҳужжатларни топшириш вақтида таҳсил олаётган мактабдан жорий йилги табелининг асл нусхаси ва директор томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган нусхаси.

Маълумотнома шакли тез орада Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги сайтининг ариза юбориш бўлимига жойлаштирилиши айтилган.

👨‍👩‍👦‍👦 Ўзбекистонда ўтган 3 ойда 10 мингга яқин ажрашиш қайд этилди. Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-март ҳолатида республика бўйича 9 213 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган 3 ойда ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони:

🔫 Ўзбекистонда қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратини амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилиши мумкин.

Бир нечта сабабларга кўра, «Қурол тўғрисида»ги қонунга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган. Сабаблардан бири — ўқотар бўлмаган қуролга ноқонуний эгалик қилиш, яъни уйда сақлаш, кўча-кўйда олиб юриш, таълим муассасаларига олиб бориш ва ҳоказо ҳолатларда қурол эгаси ундан турли жиноий мақсадларда фойдаланмаслигига «кафолат» йўқлиги.

Хўш, оламда нима гап?

💰 Дунё бойларининг рейтинги янгиланди
: Жефф Безос кетма-кет тўртинчи йил етакчи.

«Amazon» асосчиси Безоснинг бойлиги бир йил ичида 64 миллиард долларга ошиб, 177 миллард долларга етган. Иккинчи ўринда бойлигини бир йил ичида 6 бараварга оширган (151 млрд доллар) «Tesla» раҳбари Илон Маск қайд этилган. Ундан бир миллард долларга бойлиги кам бўлган «Louis Vuitton» президенти Бернард Арно учинчи ўринни эгаллаган.

Дунёнинг иккинчи энг бой инсони Илон Маск бир кунда 6 млрд долларга бойиди. Унинг бойлиги электромобиллар акцияларининг ўсиши ҳисобига бир суткада 6 миллиард долларга ўсган.

🦮 «Туркманистон халқ итбоқари» унвони туркман алабайларининг дунё миқёсидаги обрўсини оширган шахсларга берилади.

Унвон эгаларига энг кам иш ҳаққининг беш баравари миқдорида бир марталик мукофорт ва ойлик, пенсия, нафақа ҳамда стипендияларига энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида ойлик устама қўшилади.

🤖 Юқоридаги хабарлардан ташқари янги «Bugun Science» рукнида эълон қилинган Марс сайёрасидаги роботлар ҳукмдорлиги ҳақида ўқишни қатъий тавсия қиламиз.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Бугун оқшоми. Пойтахтда иссиқлик таъминоти узилиши, 4 та террорнинг олдини олган ДХХ, коронавируснинг АҚШдаги тўртинчи тўлқини ва 5 апрелнинг муҳим хабарлари

Дам олиш кунидан кейин қийинчилик билан ўтадиган душанба ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу кунда сизни янада зўриқтирмаслик учун қуйидаги дайжестга хабарларни доимгидек қисқа ва лўнда қилиб жойладик. Марҳамат, қуйида у билан танишиб чиқинг.

Бир кунда ИИБга борган икки фуқаронинг ўлими билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Бири Фарғонада, бири Тошкентда. Уларнинг иккисига ҳам қуйида тўхталамиз.

👨‍🦱 Фарғонада «карантин қоидаларини бузган» 20 ёшли йигит ИИБга олиб кетилди. Орадан 2 кун ўтиб, фуқаронинг «соғлиғи бирдан ёмонлашиб», вафот этган.

2 апрель куни Қува туманида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро маҳаллаларнинг бири бўйлаб пиёда кетаётганида соғлиғи «бирдан ёмонлашган». Қўйилган ташхисга кўра, фуқаронинг ўлимига ўткир юрак-ўпка етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, икки томонлама буйраклар поликистози сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, ички ишлар ходимлари унга ниқоб тақмагани учун жарима ёзмоқчи бўлганида у қаршилик қилгани, шундан сўнг ходимлар «ақл киргизиб қўйиш» учун бошқармага олиб кетилгани айтилган.

🧔 Иккинчи ҳолат эса Тошкент шаҳрида 41 ёшли эркак билан содир бўлган. 1 апрель куни муқаддам судланган 41 ёшли фуқаро сўроқ қилиш учун Ички ишлар бошқармасига олиб борилган. Сўров 45 дақиқа давом эттирилган.

2 апрель куни эрталаб ушбу фуқаро ўлик ҳолда топилган. Бирламчи маълумотларга кўра, унда юрак ишемик касаллиги, икки томонлама ўпка плеврити, бош мия ва ўпка шишиши, сурункали гепатит, гиёҳвандлик, алкоголдан заҳарланиш мавжуд бўлган. Ҳозирда терговга қадар текширувлар давом этмоқда.

🛡 2020 йилда ДХХ 4 та террорчилик актининг олдини олди. Давлат хавфсизлик хизмати олдини олган террор ҳаракатларидан 2 таси Ўзбекистонда, 2 таси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида содир этилиши режалаштирилган бўлган. Шунингдек, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг 67 та яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилган. Ушу важлар билан айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинган ва жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, ДХХ 2020 йилги фаолияти давомида 540 дан ортиқ коррипция билан боғлиқ ҳолатга чек қўйгани, ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор 102 та жиноий гуруҳ фош этгани ҳақида ҳам маълум қилинди. ДХХнинг 2020 йилги фаолияти ҳақида кўпроқ маълумотни ушбу манзилдан олишингиз мумкин.

Маълумот учун, бугун, 5 апрель — Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг касб байрами куни.

🥵 Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 апрелдан якунланади. Мавсум 5 апрелдаги Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида 2020–2021 йилдаги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тугатилади. Ушбу қарор билан, пойтахтда 7 апрелдан бошлаб пойтахтдаги хонадонлар иссиқлик таъминотидан узилади. Шу билан кейинги мавсум учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилади.

Хўш, оламда нима гап?

🦠 АҚШ коронавируснинг тўртинчи тўлқинини бошдан кечирмоқда. У ерда вазият янада ёмонлашиб бормоқда ва бу коронавируснинг тўртинчи тўлқинидир. Ҳозиргача Қўшма Штатларда 31 миллионга яқин инсон коронавирусга чалинган, улардан 554 мингтаси вафот этган.

🌕 Энди бошқа сайёрада ҳам вертолёт учади: Марсни ўрганиши режалаштирилган биринчи верталёт сайёрага қўнди.

Вертолётнинг биринчи парзови 11 апрелга режалаштирилган. Парвоз вақтида 1,8 килограммлик қурилма 3–5 метрга кўтарилади. Қурилманинг нархи тахминан 80 миллион долларга тенг.

🤳 «LG» компанияси телефон ишлаб чиқаришни тўхтатди. Компаниянинг ушбу қарорга келишига «юқори рақобат ва фойдасиз даромад» сабаб бўлган.

📸 Юқоридаги хабарлардан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги «Кемалар қабристони»дан мухбиримиз тайёрлаган фоторепортажни томоша қилишни қатъий тавсия қиламиз.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Ҳафталик дайжест. ЛГБТ атрофидаги гапларнинг барчаси, Венгрия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи, Президентни ҳақоратлаганлик учун жазо

Муҳокамаларга, тортишувларга ва жанжалларга бой ўтган бир ҳафта ҳам ортда қолди. Охирги бир ҳафтада шунчалик кўп ва катта ишлар содир бўлдики, одам тушунишга ҳам улгурмай қолди. Шундай экан, уларни бирма-бир эслаб, қисқача тушунтириб ўтамиз.

🇭🇺 Дайжестни одатийроқ сиёсий мавзудан бошлашга қарор қилдик: Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди. Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Виктор Орбанни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди: шоҳсупа, давлат мадҳиялари, фахрий қоровуллар, қизил йўлакча — барчаси доимгидек аъло даражада. Эътиборли жиҳати, Венгрия бош вазири ва Президент Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда ўзларининг рафиқалари билан иштирок этди.

Шундан сўнг раҳбарлар тор доирадаги музокараларни ўтказди. Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинган.

Бош вазирнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон—Венгрия бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбир давомида республикада Венгрия иштирокидаги 10 та корхона мавжуд эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, 2020 йил якунида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 109,3 миллион долларни ташкил этган (53,9 фоиз), шу жумладан, экспорт — 538,3 минг доллар, импорт — 108,7 миллион доллар бўлган (54,1 фоиз).

💉 Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди.
1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудуд марказларида коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошланди.

Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктида бир ойда 143 мингга яқин фуқарони эмлаш режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони (уч кунда) 23 780 тага етди. Уч ой ичида ушбу сонни 4 миллионга чиқариш режа қилингани ҳам маълум қилинди.

Биринчи навбатда ушбу инфекцияга қарши 65 ёшдан катталар ва коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.

📃 Ўзбекистонда Президентни интернетда ҳақоратлаганлик ва/ёки туҳмат қилганлик учун жазо белгиланди. Шавкат Мирзиёев тегишли қонун билан Жиноят кодексига қўшимчалар киритди. Унга кўра, Президентни (шу лавозимдаги шахсни) телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет орқали ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

«Юксалиш» умуммилий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов ҳам ушбу қонун аввалдан борлигини таъкидлаб, унга фақатгина «телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда» ибораси қўшилганини айтиб ўтди. У, шунингдек, бошқа давлатлардаги ушбу турдаги қонунларни мисол қилиб келтирган.

Маълумот учун, илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.

💵 Шунингдек, оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 100 бараваридан 300 бараваригача, яъни 24 ярим миллион сўмдан 73 ярим миллион сўмгача жарима, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки худди шунча муддатларда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агарда ушбу ҳаракатлар ОАВ ва интернетдан фойдаланган ҳолда содир этилса, жарима миқдори 300 баравардан 400 бараваргача ошади.

Ҳафталик дайжестни тўлиқ шаклда бу ерда ўқишингиз мумкин.

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали

Найдено 59 постов