Телеграм канал '«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ'

«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ


1'227 подписчиков
583 просмотров на пост

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди Имом ҳатиби Мадумаров Баҳодир ҳожи домланинг диний-маърифий телеграм канали

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'857'445 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'743'839'681 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 2387 постов

ИНСОННИНГ 5 НУҚСОНИ

Агар бир инсон машина ишлаб чиқарса, уловнинг сифатини, имкониятларини ва нуқсонларини жуда яхши билади. Худди шундай, Аллоҳ таоло инсонни яратди ва У Зот инсоннинг имкониятларини жуда яхши билади.
Қуръони каримнинг қай ўрнида инсоннинг яхши жиҳатлари саналган бўлса, ўша жойда унинг беш нуқсонини ҳам санаб ўтилган.

Инсон золимдир
Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир.
إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган одил сифати билан сифатлана олиши мумкин.

Инсон жоҳилдир
Иккинчи нуқсони шуки, инсон ўта жоҳилдир.
كَانَ ظَلُومًا جَهُولًاإِنَّهُ
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золим ва ўта жоҳилдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсонда бу сифатнинг тескариси бўлган илм ҳосил қилиш истеъдоди бор. Гуё Аллоҳ таоло бу икки лафз (жоҳил ва золим) билан шунга ишора қиляптики, агар инсон ҳаракат қилса, ўзининг жоҳиллигини олимликка, золимлигини эса одилликка ўзгартириши мумкин.

Инсон заифдир
وَ خُلِقَ الْإِنْسَنُ ضَعِيفًا
«Ва инсон заиф яратилгандир», (Нисо сурси, 28-оят).
Инсон шу даражада заифки, унинг онгида, инглизлар таъбири билан айтганда, “FEAR OF UNKNOWN” “нотаниш нарсадан хавфсираш” доим бўлади. Инсон шу даражада заифки, уни заррадек келадиган вирус бемор қилиб қўя олади. Шу даражада инсон иложсиз қоладики, шифокор бу давосиз касаллик, дейди. Ваҳоланки, у вирус шу даражада кичикки, уни ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин шу зарра миқдоридаги вирус инсонларни ҳалокат ёқасига олиб боради.

Инсон шошқалоқдир
Тўртинчи нуқсон бу шошқалоқликдир.
وَ كَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا
«Ва инсон шошқалоқ бўлгандир», (Исро сураси, 11-оят).
Инсон табиатан шошқалоқдир. Агар тўрт кун нафл намозларини ўқиса, бешинчи куни Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдек ёки Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳдек кароматлар кўрсатишни орзу қилади, дуолари ўша заҳоти қабул бўладиган зот бўлишни хоҳлаб қолади. Бир, икки марта дуо қилиб, менинг дуоларим ижобат булиши керак, деб даъво қила бошлайди.

Инсон беҳафсала ва тор юраклидир
Аллоҳ таоло бешинчи нуқсонни бундай баён қилиб марҳамат қилади:,
إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوْعًا
«Албатта инсон ўта беҳафсала қилиб яратилингандир», (Маъориж сураси, 33-оят).
Бу ояти каримани “тор юраклидир” деб тафсир қилганлар ҳам бор. Яъни, инсон шу даражада беҳафсалаки, унга Аллоҳ таоло томонидан яхшилик етса, фаромуш қилади, озгина мусибат етса, сабот билан сабр қилмайди. Агар бирон муваффақиятга эришса, фақат ўзининг кучи билан унга эришганини даъво қилади. Аллоҳ таолонинг берган тавфиқини унутади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
АЛЛОҲНИНГ БАЙТИГА БОРИБ АЛЛОҲНИ АЛДАМАНГ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
👍 1
Видео/гифка, 318 сек, 02_АЛЛОҲНИНГ_БАЙТИГА_БОРИБ_АЛЛОҲНИ_АЛДАМАНГ!.mp4
Агар Онанг дуо қилмаса.

Ёниб қуёш, порламас ойинг,
Шовқин солиб оқмасди сойинг,
Тўрда эмас, пойгакда жойинг,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Қўлларингдан омад тутмасди,
Қадамингда қувонч кутмасди,
Пешонангга бахтлар битмасди,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Бароридан келиб ҳар ишинг,
Баҳор каби гуллаб куз, қишинг,
Ўша сенинг энг азиз кишинг
Агар Онанг дуо қилмаса.

Ёмонликлар бўлмасмиди фош,
Кўзларингда тинмасмиди ёш,
Зулмларга беролмасдинг дош,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Маконинг боғ бўлармиди ё,
Юлдузларга қўл етиб гўё,
Кимга вафо қилар бу Дунё,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Камтар бўлу, кибрдан кеч воз,
Савоб ишни қанча қилсанг оз,
Умри кунинг ўтармиди соз,
Агар Онанг дуо қилмаса!

Пушмон отин миниб кетардинг,
Олов йўғу, ёниб кетардинг,
Аниқ бир кун синиб кетардинг,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Зоҳид Зиё сўзин этгил ёд,
Синовлидир асли бу ҳаёт,
Қандай омон юрардинг ҳайҳот,
Агар Онанг дуо қилма
са!

: | на пост: 0 | ER: 0%
Публикации Упоминания Аналитика

Фитна чиқариб, ёшларни алдаб келаётган шахсларнинг тузоғига тушманг, огоҳ бўлинг.

👍 1
Видео/гифка, 336 сек, VID_20240423_105054.mp4

#огоҳлик

❗️ Sodiq Samarqandiyning yolg‘on da’volari haqida mulohaza

©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

https://t.me/qamariddindomlaqambarov

👍 1
Видео/гифка, 184 сек, video_2024-04-22_13-59-42.mp4

#КУН_ОЯТИ

«Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир».

Наҳл сураси, 18-оят.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla

👍 4
Изображение

#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 ЗИНОДАН ҲАМ ОҒИР ГУНОҲ ҲАҚИДАГИ РИВОЯТ САҲИҲМИ❓

Мусо алайҳиссалом ва зинокор
аёл суҳбати.


🔉 Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori

https://t.me/boxodirxoji_domla

👍 2
❤ 1
🥰 1
Видео/гифка
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..
👍 7
🥰 2
🔥 1
Изображение

#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одам билан қиёмат кунида Аллоҳ гаплашмайди, уларни (гуноҳларидан) покламайди, уларга (раҳмат назари билан) қарамайди ҳамда улар учун аламли азоб бордир. (Улар): зинокор қария, ёлғончи подшоҳ ва кибрли камбағал»
(Муслим ривояти).

✔️ Улашинг |@VAKILLIKUZ

🔥 1
​​Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари

1️⃣ Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
2️⃣Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
3️⃣ Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
4️⃣ У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
5️⃣ Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
6️⃣ Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
7️⃣ Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
8️⃣ Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
9️⃣ Тоза ва хушбўй тутиш.
1️⃣0️⃣ Авайлаш. Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
1️⃣1️⃣ Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
1️⃣2️⃣ Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
1️⃣3️⃣ Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш керак.
1️⃣4️⃣ Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
1️⃣5️⃣ Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
1️⃣6️⃣ Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/boxodirxoji_domla
Кимнидир Аллоҳ йўлида яхши кўрасиз!

Яхши кўриш ҳам ризқ...

Нималаргадир бу кўнгил жуда яйраб, севинчларга тўлиб кетади!
Хурсандчилик ҳам ризқ...

Кимгадир жигардан кўра яқинсиз, кимдир сизга қараб талпинади!
дўстингиз ҳам ризқ...

Санасангиз саноқларда адашасиз...
Яна қанча ризқлар бор...

Муҳими бу турфа ризқларнинг ҳайрлиси сизга насиб қилсин!
Ҳайрлисини сўранг...

Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин!

Ҳурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин!

Ҳайрли дўстлар, қиёматли биродарлар ато этсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпиб қўйганларга ачинманг...

Агар ҳайрли ризқлар сўраган банда бўлсангиз сираям ачинманг...

Ҳайрлиси сизга насиб этади...
Омонати ўз йўлига кетади!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
👍 7
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
👍 6
🥰 1
Изображение
Islom.uz
: 138'961 | на пост: 26'752 | ER: 25.9%
Публикации Упоминания Аналитика
Исломий фиқҳ академияси қандай нуфузга эга?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул қилинганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.

Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22060

🕋 @islomuz
👍 3
🥰 2
🔥 1
🕊 1
Изображение

Найдено 2387 постов