Телеграм канал 'Ботиржон Сулаймонов | Расмий'

Ботиржон Сулаймонов | Расмий


473 подписчиков
1'178 просмотров на пост

Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Б.А.Сулаймоновнинг расмий телеграм канали.

https://www.facebook.com/b.a.sulaymonov

https://www.instagram.com/b.a.sulaymonov

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 250'231 каналов
  • Доступ к 109'897'259 рекламных постов
  • Поиск по 432'943'550 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 58 постов

#Халқаро_ҳамкорлик
Туркияга сафаримизнинг 1-куннинг иккинчи қисмида делегация аъзолари ва Акдениз университети ректори учрашуви ўтказилди ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалиги технологиялари университети билан меморандум имзоланди.

Сўнгра делегация Акдениз университети қошидаги “Билимлар маркази” билан яқиндан танишди. Марказ раҳбарияти билан ўзаро мулоқот давомида қўшма таълим дастурлари истиқболи муҳокама қилинди ва грант лойиҳаларида ўзбекистонлик талабалар учун ўринлар сонини кўпайтириш масаласи ҳам келишиб олинди.
Маълумот ўрнида, айни дамда ўзбекистонлик 4 нафар талаба (икки бакалавр, икки магистр) мазкур университетда таълим олмоқда.

Келгусида қўшма таълим дастурлари доирасида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қайта ишлаш, агрологистика, агробизнес каби йўналишларда кадрлар тайёрланиши кўзда тутилган.

Ташриф тафсилотларини кузатиб боринг!
@b_sulaymonov
Изображение
#Халқаро_ҳамкорлик

Аввал хабар қилганимдек, айни кунларда хизмат сафари билан Туркия Республикасида бўлиб турибмиз.

Хизмат сафарининг илк кунида Акдениз университетининг қишлоқ хўжалиги факультети билан танишув бўлиб ўтди. Тушликка қадар давом этган тадбирда профессор ўқитувчилар ҳамда мудирлари билан мулоқот бўлиб ўтди, келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида келишиб олинди.

Бундан ташкари университетнинг лабораторияси билан яқиндан танишилди.

Хизмат сафарида Андижон қишлоқ ва агротехнологиялар хўжалиги университети ректори К.Комилов, Қишлоқ Хўжалиги вазирлиги Таълим бошқармаси бош мутахассиси Х.Мардонов, АКИС Бош менежери С.Колжуоглу, АКИС Бош менежерининг ўринбосари С.Ражабовалар ҳам бўлиб турибди.

Туркияга бўлган ташрифимиз давом этмоқда. Янгиликларни кейинги хабарларда кузатиб боришингиз мумкин.
@b_sulaymonov
Изображение
Таъзия!

Устозим, Республика олий таълим кенгаши раиси иқтисод фанлари доктори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич вафот этди.

У ҳозрги кунгача Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўктам Пардаевич фидойи олим, илм-фан ва таълимнинг ҳақиқий жонкуяри эдилар.
Ўтган наъмунали умри давомида мана шу институтнинг гуллаб яшнаши, малакали кадрларни етказиб беришда ўзининг улкан меҳнатларини сарф этган.

Эшитиб жуда қайғуга боттим. Афсуски хорижда хизмат сафаридалигим боис устозимнинг дафн қилиш маросимларида қатнаша олмадим

Шу боис марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига, жумладан, фарзандлари Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковга ҳамдардлик билдираман.
Изображение
Ассалому алайкум, ҳурматли кузатувчиларим! Айни дамда ҳамкасбларим билан биргаликда хизмат сафарида Туркияда бўлиб турибмиз.

Бу ерда бир қанча режаларимизни амалга ошириб, олий таълим муассасалари билан қишлоқ хўжалигига оид меморандумлар имзолаш ниятидамиз. Ташрифимиздан асосий мақсад ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан иборат.

Саҳифаларимни кузатиб боринг. Ташриф давомида тафсилотларни улашиб бораман.

Ботиржон Сулаймонов,
ТошДАУ ректори, академик

@b_sulaymonov
Изображение
Бугун мамлакатимиз раҳбари, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд топган кун!

Шавкат Миромонович даврида қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, илмий салоҳиятни юксалтириш, самарадорликни юксак сифат босқичига олиб чиқиш, инновация билан уйғунлаштириш масаласига катта эътибор қаратила бошлади. Мамлакатимиз раҳбари бизнинг олдимизга қишлоқ хўжалигининг энг қуйи нуқтасигача етиб бориш ва унинг долзарб муаммоларини ечиш талабини қўймоқда...

Айниқса, аграр таълимнинг сифатини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш мақсадида 10 га яқин қарор ва фармонлар имзоланганининг ўзи Шавкат Миромоновичнинг соҳага бўлган эътибори ва умида қанчалар катта эканини билдириб турибди.

Тўлиқ:👉 МАТН

Улашинг:👉 https://t.me/b_sulaymonov
Web-страница:
Бугун мамлакатимиз раҳбари, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд топган кун! 
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонни янги тараққиёт босқичига олиб чиқётган реформатор президент ўлароқ нафақат юртимиз, минтақамиз, балки дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Жумладан, 2018 йилда Turcomoney журнали томонидан ўтказилган “Туркия ва дунё равнақига ҳисса қўшганлар” номидаги анъанавий тақдирлаш маросимида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Йилнинг хорижий давлат арбоби” мукофотига лойиқ деб топилди. Шу йили Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик алоқаларини…
🇺🇿Ассалому алайкум, ҳурматли ватандошлар!

☪️Сизларни улуғ ва азиз байрам, муқаддас айём - саховат рамзи бўлган Қурбон ҳайити билан чин дилдан муборакбод этаман!

🕌Яратган хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака берсин! Хайрли амалларимизда доим ўзи мададкор бўлсин!

🌙Қутлуғ соатларнинг беқиёс саодатидан барчамизга улуш етсин!

Ботиржон Сулаймонов,
Тошкент давлат аграр университети ректори, академик

Уланинг
:👉 https://t.me/b_sulaymonov
Изображение
‼️‼️“Бировларнинг кўмагига эмас, балки ўз билимингизга ишонинг!”

Олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланганидан хабарингиз бор. Айни пайтда мазкур жараён ҳар томонлама шаффоф ва адолатли ўтиш учун барча тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

📌Бироқ қабул мавсуми келиши билан айрим ота-оналар ва абитуриентлар қаллоб, фирибгар шахслар тузоғига илиниб қолиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Улар маълум бир пул эвазига абитуриентни олий ўқув юртига олиб киришга ваъда беради. Аммо, унутмангки, бунинг асло иложи йўқ! Чунки имтиҳон жараёнлари қатъий назорат ва шаффоф равишда ташкил қилинади.

✅Ҳурматли ота-оналар! Бугун таълим олиш учун барча шароитлар яратилган бир пайтда фирибгарлар фитнасига учманг ва огоҳ бўлинг!

📕Фақатгина ўз билимингизга ишонинг, азиз ёшлар!

Уланинг
:👉 https://t.me/b_sulaymonov
Видео/гифка, 189 сек, TAYYOR3.mp4
#farmon_va_munosabat

✅Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаси янада такомиллаштирилади

📣2021 йилнинг 15 июль куни “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

📌Фармоннинг мақсади ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш тизимини тўлиқ хусусий секторга ўтказиш, ташқи бозорда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, минерал ўғитлар ва агрокимёвий хизматлар сифатини оширишдан иборат.

🔖Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди.

Батафсил👉
БУ ЕРДА ўқинг!

Уланинг
:👉 https://t.me/b_sulaymonov
Web-страница:
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаси янада такомиллаштирилади
2021 йилнинг 15 июль куни “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Фармоннинг мақсади ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш тизимини тўлиқ хусусий секторга ўтказиш, ташқи бозорда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакат…

Найдено 58 постов