Телеграм канал 'Азиз Абидов | Олий суд'

Азиз Абидов | Олий суд


4'152 подписчиков
1'665 просмотров на пост

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'569'259 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'788'642'802 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 4656 постов

Оталикни белгилаш бўйича муҳим 6 ng>қоида

Telegram
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган муқаддам судланган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 6 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Видео/гифка, 161 сек, 1а.mp4
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан муқаддам судланган безорига тайинланган озодликдан махрум қилиш жазоси апелляция инстанциясида ҳам ўзгаришсиз қолдирилди

Telegram
Видео/гифка, 137 сек, 30f.mp4
Мулк ижараси шартномаси қандай тартибга солинади?

Telegram
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram
Видео/гифка, 190 сек, 26а.mp4
Самарқандда эрини ёққан муқаддам судланган аёл 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Видео/гифка, 211 сек, 22а.m4v
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram
Видео/гифка, 215 сек, 20а.mp4
Иймонимизга хиёнат, виждонимизга зид, қасамёдимизга хилоф хатолар кечирилмайди

Telegram
“Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” – судья g>иқрори

Telegram
НОВВОЙХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК

Фарғона шаҳар «Оқариқ» маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори Қ. Орифжонов 2023 йил 27 сентябрь куни соат 19:00ларда шаҳарнинг 4-сонли ички ишлар бўлимида йиғилишда иштирок этган пайтида уяли телефонига нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлади. Нотаниш рақамдан чақирув келдими, демак хизмат ҳудудидан кимдир бирор масалада безовта қилаётганини яхши биларди инспектор. Бинобарин, у сал четроққа чиқиб, жавоб тугмасини босади...

Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
: 31'280 | на пост: 5'570 | ER: 21.2%
Публикации Упоминания Аналитика

👨‍⚖️ Апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш масаласи вилоят ва унга тенглаштирилган апелляция, кассация инстанцияси суди судьясига берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

🟡Пленум қарорида апелляция, кассация шикоятини (протестини) йўллаш ва юбориш, ишни кўрган суд эса шикоятни (протестни) иш билан бирга вилоят ва унга тенглаштирилган судга юбориш тартиби юзасидан аниқ тушунтириш берилган.

🟡Қарорда суд ҳужжатини қабул қилган суд берилган шикоятни (протестни) процессуал қонуннинг бирон-бир талабларига мос эмаслиги асоси билан қайтариш масаласини ҳал қилишга ҳақли эмаслиги тушунтирилган.

🟡Пленум қарорида шикоят (протест) бериш муддати узрли деб топилган сабабларга асосан тикланганда, иш бўйича бошқа шахслар томонидан ўтказиб юборилган муддат, ўтказиб юборилиши сабабларидан қатъи назар, тиклаш тўғрисидаги масалани қўшимча равишда ҳал қилиш талаб этилмаслиги ҳам батафсил тушунтирилган.

🟡Бундай шикоят (протест) тегишли талабларга риоя этган ҳолда апелляция, кассация муҳокамаси тугаганига қадар шу инстанция судига берилиши мумкин ва умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.

🟡Пленум қароридаги асосий тушунтиришлардан яна бири процессуал қонунчиликка киритилган янги процессуал ҳаракат, яъни фақат апелляция, кассация инстанция судлари ваколати ҳисобланган ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш тартибидир.

⚡️ Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Видео/гифка, 599 сек, tg.mp4
Расмий хабарлар I Официальные новости
: 31'280 | на пост: 5'570 | ER: 21.2%
Публикации Упоминания Аналитика

⚡️ “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарорининг мазмун-моҳияти

АОКАда Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифингstrong> бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Изображение

#жиноят_ва_жазо

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ТУЗОҚ

👉 Батафсил

Telegram

Изображение
ОТА-ОНАНИ ТАНЛАБ БЎЛМАЙДИ!

Telegram
Видео/гифка, 122 сек, 5а.MOV

#шарҳ

ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА КЎРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Сўнгги йилларда маъмурий судларда фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилиниши баробарида ерга оид оммавий низолар кўрилиб, ҳал этилмоқда. Яъни, ерга оид низоларнинг аксарияти маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш масалаларидир.

👉 Батафсил

Telegram

Изображение
Бугун соат 21.30 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
Видео/гифка, 43 сек, 2аа.MP4
Гулистон шаҳрида пул талаб қилган шифокорга жарима солинди

Telegram
Видео/гифка, 98 сек, 1аа.mp4
Андижонлик Н. Амирбоева ва дугонаси М. Эгамбердиева (судланувчиларнинг исм-шарифлари ўзгартирилган) лар мушук ишқибози эди. Аниқроғи зотдор мушукларни парваришлаш ҳамда кўпайтириб сотиш орқали даромад топишни ўзларига касб қилиб олишганди. Охир-оқибат иккала аёл ана шу ишқибозликлари туфайли суднинг қора курсисига ўтиришди.

Гап шундаки, Telegram ижтимоий тармоғида «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» номли гуруҳ мавжуд эди. Яна бир андижонлик ишқибоз Р. Қўрғонова 2022 йил январь ойида қизига мушук олиб бериш мақсадида мазкур гуруҳга қўшилади. Натижада Наманган вилоятида яшовчи нотаниш кимсадан бир дона зотдор мушук сотиб олади. Кейин эса ўз мушугини бошқа зотдор мушукка қўшиб, кўпайтирмоқчи бўлади. Шу боис 2022 йил март ойида юқоридаги гуруҳга эълон жойлаштиради.

Шундан сўнг эълонга кўзи тушган, Олтинкўл туманида яшовчи Н. Амирбоева Р. Қўрғонова билан алоқага чиқади.

- Сиз сўраган зотдор эркак мушук менда бор, - дейди у мулоқот чоғида.

Н. Амирбоева шундай деб мушугининг расмини Раънога юборади. Қолаверса, 50 АҚШ доллари эвазига мушугидан насл олишга рози бўлади. Бинобарин, Р. Қўрғонова урғочи мушугини Назираникига элтиб беради. Хизмат ҳақи сифатида олдиндан 300 000 сўм пул ҳам беради.

Гарчи Р. Қўрғонова 50 АҚШ доллари беришга розилик билдирган бўлсада, аслида бу нарх унга қимматлик қилади. Шунинг учун у арзонроқ мушук қидириб, “ОLX.UZ” сайтига киради.

Буни қарангки, “ОLX.UZ” сайтида нафақат арзон мушуклар, ҳатто бепул бериладиган мушуклар ҳақида ҳам эълонлар жойлаштирилган экан. Ушбу эълонларни ўқиб, Раъно баъзи мушукларни 50-100 минг сўмдан, айримларини эса бепул олиб, яшаш хонадонига келтириб парваришлай бошлайди. Шу билан бирга, жониворларнинг расмларини «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» гуруҳига жойлаштириб, кимгадир арзон нархда сотади, лозим топганларини эса бошқа бировларга ҳадя қилиб юборади. Табиийки, унинг бу ҳаракатлари фақат моддий манфаат эвазига иш қиладиган Н. Амирбоевага ёқмайди. Оқибатда Telegram гуруҳида иккала аёл тортишиб қолишади. Уларнинг можаросига Н. Амирбоеванинг дугонаси М. Эгамбердиева ҳам қўшилади. Бу ҳам етмагандек, Назира Раънони «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» Telegram гуруҳидан чиқариб ташлаб, унинг профилини блоклаб қўяди ҳам. Шу боис Р. Қўрғонова ижтимоий тармоқда «АНДИЖОН МУШУК БОЗОРИ» номли янги гуруҳ яратиб олади. Кўп ўтмай, Н. Амирбоева бундан хабар топиб, янги гуруҳга қўшилиб олади. Лекин бу ҳолат гуруҳ обуначиларига ёқмайди. Бинобарин, Раъно Назирани ўзи очган гуруҳдан чиқариб, профилини блоклаб қўяди.

Айнан мана шу ҳолатдан кейин Раъно ва Назира ўртасидаги зиддият янада кескинлашади. Келишмовчилик шу даражага етадики, Н. Амирбоева ва М. Эгамбердиева «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» гуруҳида Р. Қўрғоновани турли беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилишади. Бундан ҳам қаноатланмай, иккала дугона Раънони бегона эркаклар билан кўнгилхушлик қилиб юришини айтиб, унга туҳмат қилишади. У ёғини сўрасангиз, Telegram гуруҳига 6 296 нафар обуначи аъзо бўлиб, ўзлари отаётган ҳақорат ва туҳмат тошларидан шунча одам хабар топишини яхши билишарди Назира ва Мафтуна.

Бундан ташқари, Н. Амирбоева 2023 йил 6 февраль куни Раъно истиқомат қиладиган “Саноат” МФЙ раисининг олдига бориб, унинг бегона эркаклар дон олишиб юришини ёлғондан айтиб ҳам туҳмат қилиб кетади.

Албатта, бундай ҳақорат ва туҳматга ҳеч ким тоқат қилолмайди. Шунинг учун Р. Қўрғонова ИИБ ходимларига мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқдаги ўзига қаратилган ҳақорат ва туҳмат гаплар тасвирини қонун ҳимоячиларига тақдим этади.

Шундан сўнг Н. Амирбоева ва М. Эгамбердиеваларга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман суди эса уларни Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 140-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топиб, кодекснинг 59-моддаси тартибида озодликни чеклаш жазосига маҳкум этди.

Бош қомусимизнинг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади» дея қайд этилган. Шундай экан, кўпчилик орасида ўзгаларни беҳурмат қилиб, ҳақорат ва туҳмат тошларини отишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Telegram
БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН

Telegram
Видео/гифка, 1587 сек, 9а.mp4
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Видео/гифка, 100 сек, 7а.mp4

Найдено 4656 постов