Не попадитесь на накрученные каналы! Узнайте, не накручивает ли канал просмотры или
подписчиков
Проверить канал на накрутку
Телеграм канал «Азиз Абидов»
Азиз Абидов
7.6K
0
5.7K
1.9K
0
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бош консультанти ————— Главный консультант Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Иқтисодий суд тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни қайси ҳолларда рад этиши мумкин? Ўз навбатида, бундай рад этиш қандай процессуал тартибда расмийлаштирилади?
ЖАВОБ:
Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш асослари Иқтисодий процессуал кодексининг 134-моддасида белгиланган. Мазкур моддага мувофиқ, суд қуйидаги ҳолларда келишув битимини тасдиқлашни рад этади:
2) келишув битимининг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса;
3) келишув битими шарт асосида тузилган бўлса.
Иқтисодий процессуал кодексининг 133-моддасига мувофиқ, келишув битимини тасдиқлаш масаласи иш юритувида бўлган суд томонидан суд мажлисида кўриб чиқилади. Агар мазкур кодекснинг 134-моддасида назарда тутилган асослардан бири аниқланса, суд келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Юқоридан қайд этилганлардан кўринадики, тарафларнинг ўзаро келишувга эришганлиги битимни суд томонидан автоматик равишда тасдиқлаш учун етарли эмас. Суд келишув битимининг қонунийлиги ҳамда учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсирини текшириши шарт.
Иқтисодий суд томонидан тасдиқланган келишув битими тарафлардан бири томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаса, иккинчи тараф унинг мажбурий ижросини таъминлаш учун қандай тартибда мурожаат қилиши керак?
ЖАВОБ:
Суд томонидан тасдиқланган келишув битимининг мажбурий ижросини таъминлаш тартиби Иқтисодий процессуал кодексининг 133-моддасида белгиланган. Мазкур моддага мувофиқ, келишув битимини тузган тарафлар уни битимда назарда тутилган тартиб ва муддатларда ихтиёрий равишда бажариши лозим. Агар келишув битими белгиланган муддатда бажарилмаса, манфаатдор тараф судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, уни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилишини сўраши мумкин.
Келишув битимининг мажбурий ижроси суд томонидан берилган ижро варақаси асосида Иқтисодий процессуал кодексининг V-бўлимида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Демак, суд тасдиқлаган келишув битими тарафлар учун мажбурий аҳамиятга эга бўлиб, унинг ихтиёрий бажарилмаслиги мажбурий ижро механизмини қўллаш учун асос бўлади.