Телеграм канал 'AVTO YURIST'

AVTO YURIST


6'469 подписчиков
7'448 просмотров на пост

Сиз ушбу каналда йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ ҳуқуқий маълумотларга эга бўласиз.

Саволингизни @avtoyurist_murojaat га колдиринг

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 196'738 каналов
  • Доступ к 73'448'306 рекламных постов
  • Поиск по 280'203'090 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 216 постов

⚡️Энди ҳайдовчилар машинани «ПРАВА» ва ТЕХПАСПОРТсиз бошқариши мумкин.

Мамлакат парламенти мажлиси депутатлари шу бўйича қонунни биринчи ўқишда қабул қилишди.

Аммо автомобиль учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш шарт. Фақат ҳужжатларни ҳайдаган пайтда олиб юриш мажбурий эмас. ҳаракат хавфсизлиги ходимлари уларнинг бор-йўқлигини ва муддатини маълумотлар базасидан билиб олишаверади.

Қонунчиликдаги мазкур ўзгартиришлар чет эл фуқаролари ва бошқа давлатда рўйхатдан ўтказилган автоуловларга тааллуқли бўлмайди.

Мана сенга ПРОГРЕСС!!

Фақат ҳовлиқманглар бу бизда эмас Қозоғистонда экан😁
Бизда эса правани қўйинг хатто йўл варақаси бўлмаса томомсиз! Хуллас ОРЗУ қилиб қоламиз...

©️Отабек Артиков

P/S:
Бизда ҳам шундай тартибни жорий этиш вақти келган ва бунга тўла имкониятларимиз етади. Ишқилиб ҳар хил бахоналар билан қаршиликлар бўлмасинда.

👉 Yurist maslahati 👈
ЙПХ ХОДИМИ ТЎХТАТГАНДА, ЎЗАРО СУҲБАТНИ ЖАРАЁНИНИ ВИДЕО ТАСВИРГА ОЛИШ МУМКИНМИ?

📍ЖАВОБ:

☑️ "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандига асосан, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно) ҳуқуқига эга.

👉
Avto yurist 👈
#Ҳайдовчиларга_эслатма

Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

Ушбу
" банда назарда тутилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 март — 30 июнда;

иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга
қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилади.

Асос:
"Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом

👉 @avto_yuristlar 👈
ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ ЮЗ БЕРГАН ЖОЙДАН КЕТИБ ҚОЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАНМИ?

📍ЖАВОБ

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 137-моддасига
кўра йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши — 6 690 000 (олти миллион олти юз тўқсон минг) сўм миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 avto yurist 👈
#жарима_камайтирилади

Тўхташ ёки тўхтаб туриш (парковка) қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори 3 бараваргача камайтирилади

❗️Ушбу қоидабузарлик учун жарима миқдори айни дамда 669 минг сўмни ташкил этяпти, уни 223 минг сўмга тушириш таклиф этилди

Амалдаги қонунчиликка кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши БҲМнинг 3 баравари, яъни 669 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, жарима миқдори БҲМнинг 5 баравари (1,1 млн сўм), учинчи мартасидан бошлаб эса БҲМнинг 10 баравари (2,2 млн сўм) миқдоригача ошади.

«Солиштириш учун, Россияда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳайдовчига 3000 рубл (тахминан 415 минг сўм), Украинада 510 украина гривнаси (тахминан 188 минг сўм)Қозоғистонда 24 минг танга (тахминан 589 минг сўм). Қирғизистонда 3000 қирғиз соми (тахминан 369 минг сўм) жарима қўлланилади.

👉 @avto_yuristlar 👈
Изображение
ҚЎЛЛАНГАН ЖАРИМАНИ КАМАЙТИРИШ МУМКИНМИ?

Ассалом алайкум автоюристлар. Менга 1 млн 115 минг сўм жарима келди. Шуни камайтиришим мумкинми? Ногиронман, темир давфтарда турамиз. Оилавий шароитимз оғир. Имкони борми? ИИБ ЙҲХБ нинг қарори бор. Нима қилсам бўлади?

📍ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасига кўра
суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

Сизнинг ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига киришингиз, темир дафтарда туришингиз ва моддий аҳволингизни инобатга олиб суд жарима миқдорини камайтириб бериши мумкин.

Сиз ушбу ҳолатда қўлланган жарима миқдорини камайтириш бўйича туман маъмурий судига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

👉
@avto_yuristlar 👈
Нималар автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш деб ҳисобланади? Ҳукуматнинг янги қарори чиқди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№758, 30.11.2020й) билан, автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.

Ишлаб чиқарилганига 20 йил ва ундан ортиқ муддат ўтган автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.

uza.uz

👉 @avto_yuristlar 👈
Изображение
ҲАРАКАТЛАНИШ ТЕЗЛИГИ ОИД ҚОИДАЛАР ҲАҚИДА ҲАМ МАЪЛУМОТ БЕРСАНГИЗ.

II ҚИСМ

Ҳар қандай
йўлларда:

юкхонасида одам ташиётган юк автомобилларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

болалар гуруҳини ташкилий ташиётган
транспорт воситаларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларига тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан;

хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Ҳайдовчиларга қуйидагилар
тақиқланади:

тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

тезликни транспорт воситасига ўрнатилган «Тезлик чекланган» таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Асос
: Йўл ҳаракати Қоидалари

👉
@avto_yuristlar 👈
ҲАРАКАТЛАНИШ ТЕЗЛИГИГА ОИД ҚОИДАЛАР ҲАҚИДА ҲАМ МАЪЛУМОТ БЕРСАНГИЗ.


Ассалом алайкум ҳурматли автоюристлар. Ушбу лойиҳингизни қўллаб-қувватлайман. Ҳар бир постингизни қоодирмай ўқиб бораман. Тегишли жойларда ўз ҳуқуқимни талаб ҳам қиляпман. Бунинг учун рахмат. Мурожаатим шундаки, йўлларда ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қоидалар тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтсангиз. Яга бир бор рахмат.

📍ЖАВОБ:

I ҚИСМ

Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак.

Тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.

Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Аҳоли пунктларидан ташқарида:

енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан;

шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан;

бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан;

тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Асос
: Йўл ҳаракати Қоидалари

👉
@avto_yuristlar 👈
#Ҳайдовчиларга_эслатма

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ, қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун, улар неча марта содир этилаётганидан қатьи назар (яъни биринчи марта содир этилса ҳам), ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин:

🔹 ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши ёхуд мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши;

🔹 йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши;

🔹 тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш;

🔹 транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши мол-мулк шикастланишига, жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки моддий зарар етказилишига олиб келса.

♻️ Фойдали маълумотларни яқинларга ҳам улашишни унутманг!


👉 @avto_yuristlar 👈
Нима учун Дамасларда одам ташишга расман рухсат берилмаяпти?

Карантин бошлангандан буён жамоат транспортларидан фойдаланиш маълум даражада чекланганлигидан барчамизнинг хабаримиз бор ва бу чекловлар босқичма-босқич енгиллаштирилиб келинмоқда. Аввалига автобуслар, ундан кейин метролар фаолиятига рухсат берилди.

Аммо ҳалигача дамасларда одам ташишга расман рухсат берилмай келинмоқда. Назаримда, бу масала махсус комиссиянинг эътиборидан четда қолиб кетди. Ёки бу ерда бошқа манфаатлар бор... Сабаби дамасларда одам ташишни чеклаш учун ҳеч қандай асослар қолмади. Бозорлар очилди, кўнгил очар жойларга рухсат берилди, Автобуслар ўз фаолиятини йўлга қўйди (автобуслардаги ҳолат карантин қоидаларига мутлақо зид) аммо ҳалига қадар дамасларга рухсат берилмаяпти.

Дамаслар ва микроавтобусларга одам ташишга рухсат берилса, одамларни барчаси автобусларга ёпишмайди ва уларнинг маълум қисми дамас ва Микроавтобусларга чиқади. Бу эса автобусларда карантин қоидаларига маълум даражада риоя қилинишига ёрдам беради.

Дамасларга рухсат бермасангиз ҳам ноқонуний равишда жойларда ҳайдовчилар одамлар одам ташишда давом этмоқда. Бу эса тирикчилик учун чиққан дамасчиларга жарима солинишига олиб келмоқда.

Республика махсус комиссиясига таклифимиз Дамаслар ва микроавтобусларда одам ташишга рухсат беришингизни сўраймиз. Тадбиркорлар ва Дамасда одам ташиш билан шуғулланувчи фуқароларни тирикчиликдан қўйманг.

👉 @avto_yuristlar 👈
#Йўловчиларга_эслатма

АВТОБУСЛАРДА ЮРГАНДА, ЎЗ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

✅ Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари 12-бандига кўра, мунтазам йўловчилар ташиш йўналишларидаги автотранспорт воситаларида юришда йўловчи йўл чиптаси сотиб олиши, уни бутун йўлда юриш вақти давомида сақлаши ва уни назоратчининг биринчи талабига кўра кўрсатиши шарт.

☝️ Йўловчилар йўл чипталарини кассалардан ёки кондуктордан (ҳайдовчидан) сотиб олади.

Эътибор беринг. Йўналишдаги автотранспорт воситаси носоз бўлган тақдирда йўловчиларга берилган йўлда юриш ҳужжатлари айнан шу йўналишдаги бошқа автотранспорт воситасида юриш учун ҳақиқий ҳисобланади.

Йўловчиларни бошқа автотранспорт воситасига ўтказиш носоз автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси томонидан амалга оширилади.

❗️Йўловчилар йўқотиб қўйган чипталар тикланмайди, улар учун тўланган пул қайтариб берилмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари


👉 @avto_yuristlar 👈
АВТОМАШИНАМНИ СОТИБ ОЛГАН КИШИ УНИ СОТИБ ЮБОРГАН. АММО, ЖАРИМА ҚОҒОЗИ МЕНГА ЮБОРИЛМОҚДА.

📍ЖАВОБ
:

Ишончнома бериш - бу фақат ваколатингиз бошқа шахсга ўтди дегани, қонуний эгаси сиз бўлганлигингиз сабабли, сизнинг номингизга жарима келган. Жаримани ишончли вакилга айтиб тўлаттиришингиз мумкин.

Шу билан бирга, сиз кимга сотиш ҳуқуқи билан ишончнома берган бўлсангиз, ўша фуқародан у яна кимга ишончнома берганлигини аниқлашингиз лозим. Ушбу ҳолатда штрафни талаб қилаётган муассасага ишончноманинг нусхасини бериб, штрафни тўлаши лозим булган шахсни аниқлашингиз мумкин бўлади.


👉 @avto_yuristlar 👈
Изображение
ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ РАҚАМИНИ АЛМАШТИРИШ ВА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЕЧИБ ОЛИШ МУМКИНМИ?

📍 ЖАВОБ:

✅ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 5-қисмига биноан, фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг БЕШ БАРАВАРИ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Эътибор қилинг. Мазкур модда 6-қисмига мувофиқ, давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ЎН БАРАВАРИ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

☑️ Демак, юқорида келтирилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, хулоса қилишимиз мумкинки, транспорт воситалари рақамлариги алмаштириш ва ечиб олиш қонун билан тақиқланган ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Саволингизни @avtoyurist_murojaat га қолдиринг


👉 @avto_yuristlar 👈
#Ҳайдовчиларга_эслатма

✅ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ, қуйидаги ҳуқуқбузарликлар худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин:

▪️ транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчининг телефондан фойдаланиши;

▪️ транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш;

▪️ транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш;

▪️ йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиш, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган ҳуқуқбузарликни содир этиш;

▪️ тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериш;

▪️ мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш;

▪️ белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориш;

▪️ темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш.


👉 @avto_yuristlar 👈
Ҳайдовчилик гувоҳномалари олиш учун имтихон олиш ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икрамовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида бу ҳақида айтиб ўтилди.

Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтихон олишга мослашган автодромлар ва имтихон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.

Бу жараён 2021 йил давомида амалга оширилиши кутилмоқда.

Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади.


👉 @avto_yuristlar 👈
Изображение
❗️ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиши мумкинми?

Батафсил ушбу видеороликда

👉 @avto_yuristlar 👈
Видео/гифка, 249 сек, 3fe988363cbc7ddc290929bdf1e7e3e9_out_709107038.mp4
Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00-10.00 ва кечки 17.00-20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.

«Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз», - деб ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.


👉 @avto_yuristlar 👈
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи ШАРТЛАР

Тормоз тизимлари

Тормоз тизимининг конструкцияси ўзгартирилса, ишлаб чиқарган корхона талабига мос келмаса ёки транспорт воситасининг шу турида кўзда тутилмаган тормоз суюқлиги ёки бошқа қисмлар қўлланилса.

Гидравлик тормоз юритмасининг зичлиги (герметиклиги) бузилган бўлса.

Двигатель ишламай турганда пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг зичлигини бузилиши, бошқарув қисмлари уланмаганда — 30 дақиқада, уланганида — 15 дақиқада тизимдаги ҳаво босимини 0,05 МП дан кўпга пасайишига сабаб бўлса. ғилдираклардаги тормоз камераларидан сиқилган ҳаво чиқаётган бўлса.

Пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг манометри ишламаса.

Тўхтаб туриш тормоз тизими транспорт воситаларини қуйидаги жойларда ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб тура олмаса:

тўла аслаҳаланган ҳолатда транспорт воситаларини 16 фоиздан кам бўлмаган қияликда;

М тоифа учун 25 фоиз, N тоифа учун 31 фоиз.

Изоҳ: Тўхтаб туриш тормоз тизими синовдан ўтказилаётганда двигатель трансмиссиядан ажратилган бўлиши керак.

Демак, юқоридаги келтирганларимиз транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар ҳисобланади.

Асос:
Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар

Кейинги постларимизда ташқи ёритқичлар тўғрисида тушунтириш берамиз.

Бизни кузатишда давом этинг: 👇


👉 @avto_yuristlar 👈
#Ҳайдовчиларга_эслатма

Ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади:

тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмайдиган шароитда — олд чироқлар ва орқа габарит чироқлари бўлмаган ёки ёнмаётган, ёмғир, қор ёғаётган вақтда ҳайдовчи томонидаги ойна тозалагич ишламаётган транспорт воситаларини бошқариш;

тегишли рухсатсиз транспорт воситаларига махсус техник жиҳоз (рация, сирена ва шу кабилар)лар ўрнатиш;

транспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси, шу жумладан пиёдалар жамланмалари ҳаракатига халақит бериш ва улар орасига кириш;

транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан, транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган теле-, видеомонитордан теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш;

транспорт воситаси салонининг олд қисмига, шу жумладан, приборлар панелига, қуёш соябонига ва орқа томонни кўриш кўзгусига (фақат ташқи кўринишни тасвирга оладиган видеокамера, навигатор, видеорегистраторлардан ташқари, агар улар ҳайдовчига кўринишни чекламаса) теле, видео мониторлар ўрнатиш.

Асос: Йўл ҳаракати ҚОИДАЛАРИ


👉 @avto_yuristlar 👈

Найдено 216 постов