Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган билдириш юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2026 йил 11 мартдаги ҳукмига кўра (суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилган), судланувчилар Х.А. ҳамда А.Х. ЖКнинг 119-моддаси 2-қисмининг “в,г” бандлари билан айбли деб топилиб, Х.А.га 8 йил, А.Х.га 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ёпиқ суд мажлисида жабрланувчи Х.Д.га жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Мазкур ҳукм устидан судланган А.Х. ҳамда жабрланувчи томонидан апелляция тартибида шикоятлар берилган бўлиб, ҳозирда белгиланган тартибда расмийлаштирилмоқда.
Шунингдек, ушбу ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги Андижон вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида апелляция тартибида кўриб чиқилиб, қонуний баҳо берилиши маълум қилинади.
Telegram