Телеграм канал '꧁༺Tola_AL_BADRU ༻꧂'

꧁༺Tola_AL_BADRU ༻꧂


345 подписчиков
158 просмотров на пост

«..Аммо баъд:
сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Китобидир. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад ﷺ нинг йўлидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир бидъат залолатдир…»

«Саҳиҳу Муслим», 867.

Мурожат учун АДМИН
@Hojiakbar_Oshiy

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 280'033 каналов
  • Доступ к 132'330'876 рекламных постов
  • Поиск по 524'275'246 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 245 постов

“Bas, sizlarga Men tarafimdan Toʻgʻri Yoʻl kelganida kim Mening Toʻgʻri Yoʻlimga ergashsa, yoʻldan ozmas va baxtsiz boʻlmas”.

(“Toha”, 122- oyat.)

Abdulloh ibn Abbos roziyallohu anhu ushbu oyat tafsirida shunday deydi:

تكفل الله تعالى لمن قرأ القرآن و عمل بما فيه ألا يضل في الدنيا، ولا يشقى في الآخرة ثم قرأ هذه الآية.

“Alloh subhanahu va taolo Qurʼonni oʻqib, undagi bor narsaga amal qilgan kimsani dunyoda adashmaslik, Oxiratda esa baxtsiz boʻlmaslik kafolatini Oʻz zimmasiga oldi”, deb ushbu oyatni oʻqiganlar.

Demak, ahli sunna Kitobga ergashishlikni dunyoda adashmaslik, oxiratda esa najot topishlik omili deb biladi.
Abu Shurayh al-Xuzoiy rivoyat qilgan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytadi:

إن هذا القرآن سبب طرفه بيد الله و طرفه بأيديكم ، فتمسكوا به ، فإنكم
لن تضلوا و لن تهلكوا بعده أبدا

“Bu Qurʼon Allohning arqonidir. bir tarafi Alloh taoloning qoʻlida, ikkinchi tarafi sizlarning qoʻlingizda. Uni mahkam ushlanglar. Chunki agar sizlar uni mahkam ushlasanglar hech ham adashmaysizlar va hargiz halok boʻlmaysizlar.”

(Hadisni imom Alboniy “Silsila as-sahiha” 713 da rivoyat qilib “sahih” deganlar).

Nabiy sollallohu alayhi vasallam hajjatul vadoda:

«Sizlarga shunday bir narsani tashlab ketyapmanki, uni ushlasanglar hargiz adashmaysizlar. Bu – Alloh taoloning Kitobi va mening Sunnatimdir“, - dedilar.

Mana shu sabablarga koʻra ahli sunna aqida kitoblarida aytishadiki:

”Biz Alloh taoloni faqatgina Qurʼon va sunnatda kelgan narsalar bilan sifatlaymiz“. Masalan:
Ibn Huzayma rahimahulloh ”Tavhid“ kitobida aytadi:

لا نصف معبودنا إلا بما وصف نفسه إما في كتاب الله أو على لسان نبيه بنقل العدل عن العدل موصولا إليه و لا نحتج بالمراسيل و لا بالأخبار الواهية.

”Biz Robbimizni Allohning kitobida va Paygʻambarining hadisida kelgan xabarlarga asoslanib sifatlaymiz. (U hadislar) Adolatli kishilarning yana (boshqa) adolatli kishilardan rivoyat qilgan u zot sollallohu alayhi vasallamga ulangan (sobit hadislardir). Mursal, zaif hadislar bilan esa hujjat qilib keltirmaymiz.“

Abu Nasr as-Sijziy rahimahulloh aytadiki:

و قد اتفقت الأئمة على أن الصفات لا تؤخذ إلا توقيفا.

”Barcha ulamolar sifatlar faqat tavqifan (yaʼni, Qurʼon va Sunnatdangina) olinishligiga ittifoq qilganlar“.

Imom Ibn Abdulbarr rahimahulloh oʻzining ”Tamhid“ kitobida shunday deydi:

فلا يصفه ذوو العقول إلا بخبر ، ولا خبر في صفات الله إلا ما وصف نفسه به في كتابه ، أو على لسان رسوله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فلا نتعدى ذلك إلى تشبيه أو قياس.

”Aql egalari Alloh taoloni faqatgina xabar orqali (yaʼni, Kitob va sunnat bilan) sifatlaydi. Xabar esa – Alloh taolo Oʻzining Qurʼonida sifatlagan sifatlar va Rasululloh sollallohu alayhi vasallam U Zotni sifatlagan sifatlardir. Va undan boshqa biron-bir qiyos va tashbehlarga oʻtmaymiz."

Ustoz Yusuf Davron

https://t.me/Al_badru
#Кун_ҳадиси (30)

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ،
أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:

" أَكْمَلُ الْمُؤْمِنِينَ إِيمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا وَخِيَارُكُمْ خِيَارُكُمْ لِنِسَائِهِمْ ".

رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар. 

Термизий ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чиройли хулқнинг комил иймонга сабаб бўлишини баён қилиш билан бирга, биз мусулмонларни яхши хулқли бўлишга тарғиб қилмоқдалар.
Ислом ҳусни хулққа катта эътибор беради. Бу ҳақда Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлар жуда кўп.
Яхши хулқ очиқ чеҳралик, кишиларга озор бермаслик, уларга яхшилик қилишдир. Яхши хулқли инсон икки дунё саодатига эгадир. Шунинг учун ҳам, Пайғамбаримиз алайҳицсалом иймоннинг камолини хулқнинг яхшилигига боғлиқ қилиб қўймоқдалар. 
«Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир», яъни, мўминнинг хулқи қанчалик яхши бўлиб бораверса, иймони шунча мукаммал бўлиб бораверади. Яхши хулққа бундан ҳам ортиқ тарғиб қилиш мумкинми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш давомидаги хулосалардан бири шуки, бирор аҳамиятли мавзу омматан баён қилинганидан сўнг ортидан ўша мавзуга тегишли энг муҳим нарса алоҳида таъкидлаб қўйилади. Ушбу ҳадиси шарифда: 
«Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», деб таъкидланмоқда.
Нима учун? Ҳаётий тажриба шуни кўрсатадики, кўпчилик бошқалар билан яхши муомалада бўладилар-у, хотинлари билан муносабатда бадхулқ бўладилар. Бундайларни халқимиз «кўча хандон, уй зиндон» дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша ҳолатни эътиборга олиб, яхши хулқ иймон камолоти сабаби эканини айтганларидан сўнг, бунда фақат бегоналар билан муносабатгина эмас, балки энг аввало ўз хотинига нисбатан яхши хулқли бўлиш зарурлигини таъкидлаб қўйдилар.
Ҳусни хулқни иймон мукаммаллиги учун шарт қилиб қўйиш Ислом учун, мусулмонлар учун ҳар қанча фахр қилса арзийдиган ишдир.
Хотинларига яхши муомалада бўлганлар мусулмонларнинг энг яхшилари, деб алоҳида таъкидлангани эса Исломда аёлларнинг ҳақлари қанчалик устун қўйилишини кўрсатади.
Ушбу ҳадисдан оладиган фойдамиз икки улкан фойдадан иборатдир:
1. Ҳусни хулқли бўлиш.
2. Хотинга яхшилик қилишни йўлга қўйиш.
Ҳадиси шарифнинг ҳикматига инсоният қанчалар муҳтож эканини ҳар онда, ҳар қадамда кўриб-билиб турибмиз. Чунки ушбу ҳадисда зикр этилган нарсалар орқали ҳар бир инсоннинг ижтимоий ва оилавий ҳаёти қоим бўлади. Бунга инсоннинг ҳар лаҳзада иши тушади. Шу боис гўзал ахлоқли бўлишга ҳаракат қилайлик, мўминлар ичида энг мукаммал иймонлиси бўламиз. Хотинларимизга яхшилик қилишга уринайлик, мусулмонларнинг энг яхшиларидан бўламиз.

"Tola_AL_BADRU" sahifasi
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••

@Al_badru🌴
Web-страница:
꧁༺Tola_AL_BADRU ༻꧂
«..Аммо баъд:
сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Китобидир. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад ﷺ нинг йўлидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир бидъат залолатдир…»

«Саҳиҳу Муслим», 867.

Мурожат учун АДМИН
@Hojiakbar_Oshiy
#дажжол

📹ДАЖЖОЛ ороли ТОПИЛДИми?!
🎙Шамс Солиҳ

Yaqinlaringizga Yuboring📬
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
Kanaliga azo boʻling:⤵️
t.me/Al_badru🌴
Видео/гифка, 446 сек, IMG_1863.MP4
Erta qiyomatga nimani tayorlab qo'ydingiz?

https://t.me/Al_badru🌴
Видео/гифка, 335 сек, IMG_1859.MP4
Хар бир инсон ўз қилганидан бошқа нарса йўқ
Ан-Нажим (53:39)

Найдено 245 постов