Партия томонидан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш маданиятини кенг тарғиб қилиш, профилактика ишларини кучайтириш ва жисмоний фаолликни оммалаштиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Айни шу мақсадда вилоят бўйлаб аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Саломатлик марафони” тадбирлари ўтказилмоқда.
⏺Партиянинг Наманган шаҳар Кенгаши ҳамда 10-оилавий поликлиникаси ташаббуси билан Машраб хиёбонидаги саломатлик нуқтасида ҳамда 36-сонли умумтаълим мактабида “Саломатлик сари 5000 қадам”, соғлом овқатланиш ва фаол ҳаёт тарзи мавзуларида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар давомида тиббиёт ходимлари, партия фаоллари ва мутахассислар жисмоний фаолликнинг инсон саломатлиги учун аҳамияти, ҳар куни камида 5000 қадам юришнинг фойдалари, тўғри овқатланиш тамойиллари ҳамда соғлом турмуш тарзининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида атрофлича тушунчалар бердилар.
Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасалари ходимлари иштирокида “Афсоналар водийси” тематик паркида оммавий 5000 қадам юриш акцияси юқори кайфият, бирдамлик ва кўтаринки руҳда ўтказилди. Мазкур тадбир иштирокчиларга нафақат жисмоний фаоллик, балки соғлом ҳаётга бўлган ишонч ва мотивация ҳам улашди.
🔴 “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши жамият саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган бундай хайрли ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлайди. Зеро, соғлом инсон — соғлом оила, соғлом оила эса барқарор ва фаровон жамиятнинг мустаҳкам пойдеворидир.
🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Фракция аъзолари қонун ташаббускорларига бир қатор ўринли саволлари билан мурожаат қилиб, таклифларини билдиришди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади
🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Депутатлар мазкур фармон мамлакатимизда амалга оширилаётган халқчил сиёсатнинг яна бир ёрқин намунаси ҳамда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлганини алоҳида қайд этдилар.
Мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини ҳудудлардаги ижрочиларга етказиш, жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни тизимли ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш, фармон ижроси устидан парламент назоратини олиб бориш лозимлиги таъкидланди.
➡️Шунингдек, фракция аъзолари бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан киритилган — Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қонун лойиҳасини атрофлича кўриб чиқди.
Булунғурда бошланғич партия ташкилотлари фаолияти таҳлил қилинди
🔴 Жорий йилнинг 8 май куни “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Лола Саидова ҳамда вилоят Кенгаши матбуот котиби иштирокида партиянинг Булунғур туман Кенгаши ва ҳудуддаги бошланғич партия ташкилотлари фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёни дастлаб партиянинг Булунғур туман Кенгаши офиси фаолияти билан танишишдан бошланди. Туман Кенгашида олиб борилаётган ташкилий ишлар, аҳоли билан мулоқот тизими, партия аъзолари билан ишлаш жараёни ҳамда ҳужжатлар юритилиши атрофлича кўриб чиқилди.
📌Шунингдек, туман офисининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шу мақсадда “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Лола Саидова ва туман Кенгаши раиси Тўйчибой Абсаломов Булунғур тумани ҳокими Самандар Астанов билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туман ҳокими Самандар Астанов партия фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва офис шароитларини яхшилаш борасида амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.
Шундан сўнг ўрганиш гуруҳи тумандаги бир қатор бошланғич партия ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишди. Жумладан, “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 20-сон умумтаълим мактаби ҳамда “Янги Ўзбекистон” МФЙдаги 73-сон умумтаълим мактабида фаолият юритаётган БПТлар иш жараёни ўрганилди.
Ўрганишлар давомида бошланғич партия ташкилотларида ҳужжатлар юритилиши, партия аъзолари билан ишлаш тизими, ташкилий фаолият самарадорлиги ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Фаолиятни янада самарали ташкил этиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Кун якунида эса “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Булунғур туман бўлимида янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди. Марказ раҳбари Фарход Муродов билан учрашув ўтказилиб, янги БПТнинг келгусидаги фаолияти, аъзолар билан ишлаш ва партия ғояларини кенг тарғиб қилиш юзасидан режалар белгилаб олинди.
🟢“Адолат” СДП томонидан жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, уларнинг ташкилий салоҳиятини ошириш ва аҳоли билан ишлаш самарадорлигини таъминлаш борасида амалий ишлар изчил давом этмоқда.