Телеграм канал 'Abdusattor — IT Blog'

Abdusattor — IT Blog


6'664 подписчиков
3'938 просмотров на пост

Бизнес ва IT таълимга оид лойиҳа ва тавсиялар

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 187'175 каналов
  • Доступ к 68'048'028 рекламных постов
  • Поиск по 258'480'675 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 37 постов

25-октябр куни Samsung раҳбари Ли Гон Хи оламдан ўтди.

У Samsung маданиятини тубдан ўзгартириб юборган одам: эътиборни сифатга қаратди, ишчиларига дарс сифатида юз минглаб брак маҳсулотларни ёқиб юборди, ва рақамли ишлаб чиқаришга ўтишда Sony ни ортда қолдирди.

Унинг бошқарувигача компания маҳсулотлари япон брендларининг арзон ва қалбаки нусхаси ҳисобланган, лекин Ли Гон Хи туфайли Samsung ҳозирда смартфон ва телевизорлар ишлаб чиқарувчи техно-гигант ҳисобланади.

👉 @abdusattor
Изображение
Vkontakte» ижтимоий тармоғи Ўзбекистон бозорига кириб келмоқчи экан. Ҳозирда улар «Vkontakte» ни оммалашишига ёрдам берадиган маркетологлар излашмоқда.

Кейинги йил бизда бу платформа Телеграм сингари хайп бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳозирдан у ерда канал очиб, ривожлантирсангиз, биринчилардан бўлиб муваффақиятга эришишингиз мумкин.

👉 @abdusattor
Изображение
BanafaUz асосчиси Файзулло Зупаров Spot нашрига берган интервьюсида интернет-дўкон очиш ва ундан қанча даромад олиш хақида айтиб ўтибди.

Қисқача: косметика сотувчи интернет-магазин соҳасида рақобат кам, $5-20 минг атрофида пул тикиб, бир неча ойларда «плюс»га чиқиш мумкин. Бир ойда эса бу бизнесдан $2000 дан $5000 гача ишлаш мумкин.

Тўлиқ ўқиш (рус тилида): spot.uz/ru/2020/10/12/banafa/

👉 @abdusattor
Изображение
Матн ёзиш билан шуғуллансангиз, кўпинча ўз постларингизни расм ва иллюстрациялар билан безашга тўғри келади. Қуйида шунда ердам берадиган линклар:

pinterest.com
freepik.com
openpeeps.com (персонажлар)
firestock.ru
mixkit.co/free-stock-art — бепул фойдаланишингиз мумкин бўлган жуда ажойиб тасвирлар

👉 @abdusattor
Изображение
Пандемия шароитида жуда кўп компаниялар онлайн бизнесга ўтишмоқда. Масалан, Disney компанияси ҳам энди асосий эътиборни телевидение ва кинотеатрларга эмас, балки онлайн контент ишлаб чиқаришга қаратмоқчи.

Бу шундоғам бўлиши керак бўлган жараён эди, пандемия эса уни тезлаштирди ҳолос. Шунинг учун, янги бизнес бошлаётганда, у онлайнда ҳам даромад келтирадими, хозиргидай шароитга мослаша оладими деган саволлар қўйилиши керак.

👉 @abdusattor
Изображение
Стартап учун қаердан ғоя олса бўлади?

1. Хақиқий бизнес-лойиҳалар жамланган Crunchbase.com сайти бор (инглиз тилида). Сайт ихтисослашуви, молиялаштириш босқичи, технологияси ва бошқалар бўйича сараланган венчур лойиҳалар маълумотлар базаси ҳисобланади.

2. Ғояларни қаердан излашни аниқлаб олдик. Энди қайси соҳада тажрибангиз бор, қаерда ишлагансиз, ва нимага қизиқишингизга қараб сайтдан керакли лойиҳаларни саралаб олинг. Масалан SMM ва дастурлашга қизиқсангиз, сизга маркетингга йўналган ғоялар қизиқ бўлиши мумкин.

👉 @abdusattor
Изображение
Бизда тармоқли маркетинг кенг тарқалган. Улар асосан талаба ва пенсионерларни жалб қилиб, миллионер бўлиб кетишларини ваъда қилишади.

Ундан кўра ўз вақтингизни таълимга сарфлаб, бирор соҳада маҳоратингизни оширинг. Тушунарсиз ташкилотлар бугун бор, эрта йўқ, билим эса хеч қаерга йўқолмайди.

👉 @abdusattor
Изображение
IT соҳасида ишлашнинг афзалликлари:
• юқори ва барқарор даромад
• мобиллик (айни бир жойга боғланиб қолмаслик)
• мантиқий фикрлашнинг ривожланиши
• ўз ишида ижодкорликни ишлатиш имконияти
• бир жойда топталмасдан, ўсиш имконияти

P.s. Юртимизда бу соҳа ҳали етарлича яхши кадрлар билан қопланмаган, шунинг учун ўз устингизда ишлашни тўхтатманг.

👉 @abdusattor
Изображение
5 дақиқага фейсбукка кириб чиқаман, чой дамлаб, телеграмда ёзганларга жавоб бераман — ва дарҳол ишлашга киришаман. Бу каби марафондан кейин бир неча соат вақтимиз беҳуда кетганини сезмай қоламиз.

Freedom иловаси мана шу муаммони ечишга ёрдам беради. Номи «эркинлик» деб таржима қилинсада, эркинликдан у айнан маҳрум қилади.

Дастур илова ва вебсайтларни блоклаш, биратўла интернетни чеклаш, блокировка жадвалини тузиш, оқ ва қора рўйхатлар каби имкониятларга эга.

Юклаб олиш: freedom.to

👉 @abdusattor
Изображение
QA («quality assurance» — sifat tekshiruvi) соҳаси IT га киришнинг нисбатан осонроқ йўли ҳисобланади. Бу соҳадаги мутахассислар тестерлар деб аталади, ва уларнинг вазифасига дастурий таъминотдаги ҳатоларни топиш, унга документация таёрлаш киради.

Ҳозирда ўзбек бозорида бу соҳада вакансиялар кам эмас, ўртача маош эса $300-$700 оралиғида.

👉 @abdusattor
Изображение
Android va iOS o‘yinlari qaysi dasturda yasaladi?

Android va iOS uchun o‘yin yasaydigan dasturlar juda ko‘p ulardan eng ommalashgani Unity hisoblanadi. O‘yin yasashga qiziqadigan yigit-qizlarni Unity dasturini o‘rganishini tavsiya qilaman. Unity da o‘yinlardan tashaqari bir qator dasturlar ham ishlab chiqarish mumkin.

👉 @abdusattor
Изображение
iOS 14 чиққанидан сўнг iPhone фойдаланувчилари унинг ташқи кўринишини ўзгартириш имконига эга бўлдилар. Олдин бундай имконият фақат Android қурилмаларида бор эди.

Traf номли дизайнер ўз ясаган темалари орқали бир хафтада $100 минг ишлаб олди. Темаларни таёрлаш, уларни вебсайт яратиб у ерга жойлаш каби ишларга бор йўғи 2 соат вақт кетти деб айтади, дизайнер ўз интервьюсида.

👉 @abdusattor
Изображение
Forbes МДҲ давлатларида энг кўп даромад топган тиктокерларнинг биринчи рейтингини тақдим этди. Иштирокчиларнинг ўртача ёши 20 да.

Биринчи ўрин Ўзбекистонда туғилган Рахим Абрамовга тегишли. У бир йил ичида 9.5 млн та обуначи тўплаб, $135000 ишлаб топган

👉 @abdusattor
Изображение
IT да нимадан бошлашни билмасангиз Data Science (маълумотлар илми) касбига қараб қўринг. HeadHunter тадқиқотига кўра, сўнгги 5 йил ичида бу соҳада вакансиялар сони 9 марта ошган.

Data Science мутахассисларига бўлган талаб уларнинг маоши сингари ортмоқда (ўртача $1500-$1800)

👉 @abdusattor
Изображение
Animal Crossing ўйинида фойдаланувчилар кўпрок пул ишлаш учун ўйин ичидаги ўзига хос биржада шолғом сотишади.

Bloomberg ни таъкидлашича, кўп ўйинчилар шолғом "савдосида" биржа ва трейдерлик асосларини ўрганишиб, хақиқий акциялар савдосига ўтишган. Мана сизга ўйинларнинг фойдаси!

👉 @abdusattor
Изображение
Tiktok гўё ёш болаларнинг эрмаги ҳисобланади. Аммо у ерда аллақачон миллионлаб доллар топадиган блогерлар бор. Ҳозирда бу ижтимоий тармоқ жадал ривожланмоқда

P.s. Инстаграм ҳам бошида "оддий расмчалар юклайдиган сайт" ҳисобланган. Ҳозир қандай даражада эканлигини ўзингиз биласиз

👉 @abdusattor
Изображение
Ko‘plab frilanser saytlarida va O‘zbekistonda ishlaydigan karta bu Payoneer hisoblanadi. Tushgan pulni naqt qilib yechib beradiganlar ham bor. Kartani payoneer.com saytidan buyurtma bersangiz ancha qiyin. Chunki juda ko‘p narsa so`raydi.

Payoneer kartani upwork.com frilanser sayti orqali buyurtma bering. Pochtadan uyingizgacha olib kelib berishadi.

👉 @abdusattor
Изображение
Бор йўғи 3 киши томонидан ишлаб чиқарилган Among Us ўйини хақиқий хитга айланиб, ўз яратувчиларига $4.5 млн фойда олиб келди.

Ўйин 2 йил олдин чиқарилган, лекин хақиқий машҳурликка хозир эришди. Google Play да эса юклаб олишлар сони 100 млн дан ошган.

👉 @abdusattor
Изображение
Энди ютуб-блогерлар ўз товарларни сотиб пул ишлаши мумкин. Тез орада Google Youtube ни видеодан нарсаларни сотиб олиш мумкин бўлган бозорга айлантирмоқчи экан.

Фойдаланувчи масалан смартфон ёки кийим хақида видео кўриб, уни тўғридан-тўғри буюртма қилиши мумкин бўлади. Блогерлар энди том маънода тадбиркорга айланишади.

👉 @abdusattor
Изображение
Дастурлаш соҳасининг келажагида гўё барча ишчилар масофавий ишлайди деган фикр бор. Аммо Microsoft раҳбари бундай иш турининг салбий оқибатлари бор демоқда.

Гап шундаки, фақат уйда ишлаганда сиз «ижтимоий капитал»дан маҳрум бўласиз. Бунга таниш-билишлар, алоқалар, ҳамкасблар билан жонли мулоқотлар киради.

👉 @abdusattor
Изображение

Найдено 37 постов