Кечириш ва унутиш:
• Аҳмоқ одам кечирмайди ҳам, унутмайди ҳам.
• Соддадил одам кечиради ва унутиб юборади.
• Ҳаким ва донишманд одам кечиради, аммо унутмайди.
Ишонувчанлик, соддадиллик, самимийлик, ҳилм ва раҳм-шафқат ҳиссиётларингиз ичида энг олдиларидан бўлса, хурсанд бўлинг!
Жаннат аҳлининг хулқлари шу ҳиссиёт ва сифатлар устига қурилади.