Соф ва покиза қалб инсонга ҳаётнинг ҳақиқий гўзаллигини кўрсатар экан. Атрофимиздаги неъматларни ҳис этиш, ҳар бир нафаснинг қадрига етиш учун дунёга фақат кўз билан эмас, қалб билан назар ташласак гўзал бўлар экан. Инсонлар билан муомалада манфаат ёки зарарни эмас, меҳр, саховат ва олийжанобликни устун қўйиш лозим, агар кимдир бизга яхшилик қилмаса ҳам, биз яхшилик қилишдан тўхтамайлик. Кимдир торлик қилса, биз кенгфеъллик ва фазилат билан жавоб қайтарайлик. Ана шунда инсон қалби осойишта бўлар, савоб ва баракага эришар, ҳурмат топар ҳамда турли ёмонликлардан омонда яшар экан. Аллоҳ сизга доимо тинчлик, соғлик ва хотиржамлик ато этсин, умрингизга барака берсин Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Узоқларга умид ва нур томон қарасак, ана шунда ҳаётга янги маъно, қалбимизга янги сокинлик бахш этаётган қуёшнинг заррин нурларини ҳис қиламиз. Ўтмишдаги оғриқ ва йўқотишларни ортимизда қолдиришга ҳаракат қилайлик, зеро кеча ортга қайтмайди. Бугун бизга берилган янги имкониятдир, агар бугун оғир ўтса ҳам, албатта эрта деган умид бор. Бугунни шукрона, қувонч ва орзулар билан яшайлик, эртамизни эса эзгу ниятлар билан қарши олайлик. Гоҳида ҳамма нарса биздан юз ўгиргандек туюлади, аммо Аллоҳ биз билан бўлса, ҳеч қачон ёлғиз эмасмиз. Аллоҳ кунимизни нурли, кўнглимизни хотиржам, қалбимизни оромли қилсин. Барча эзгу ният ва орзуларингиз ижобат бўлсин. Жуманинг хайри, файзи ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Бу дунёда инсон қалбини нурга тўлдирадиган, ҳаётга маъно берадиган гўзал туйғулар бор. Ана шу туйғулар инсонни янада меҳрибон, самимий ва юксак қилади. Бир-биримизга қадрли эканлигимизни, севилиш ва меҳрга муносиб инсон эканлигимизни билдиришдан ортиқ бахт йўқ.
Бизга насиб этган ҳар бир тонг, қуёшнинг нур сочиши, туннинг сокинлиги ва бугунги куннинг ўзи Аллоҳнинг бизга бўлган меҳри ва марҳаматидан дарак. Яратган Зот бизларни беадад неъматлари билан сийлаган экан, бир-биримизни қадримизга етиб яшайлик. Ҳар бир кунимизни яхши ният, эзгу амал ва ширин муомала билан бошлайлик. Кун охирига эса шукр, хурсандчилик ва қалб хотиржамлиги билан етайлик. Инсонларга қилган яхшилигимиз, тарқатган меҳримиз ва улашган эзгуликларимиз, аслида, ўз ҳаётимизга қайтувчи нур хисобланади. Самимий ва қадрли инсон, жуманинг хайри, баракоти ва файзи сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Бир лаҳза тўхтаб, қалбимизга назар ташлайлик, яхши кўрган инсонларимизни қадрлайлик, маҳкам тутайлик. Ҳаёт ўткинчи, вақт эса қайтмас неъмат. Биз кўпинча ҳамма ишни кейинга суриб юраверамиз, аммо “кейин” деган нарсанинг кафолати йўқ. Кечирим сўраш керак бўлса кечикмайлик, кечириш керак бўлса юракни кенг қилайлик, инсон қалби нозик унда қолган жароҳатни яшириш билан у тузалмас экан. Бизга ёмонлик қилганларга ҳам, агар у албатта манфур бўлмаса, табассум қилайлик, чунки марҳаматли инсон Аллоҳга энг яқин бўлади. Аллоҳ қалбларимизни меҳр ва нурга тўлдирсин, орамиздаги муҳаббат ва ҳамжиҳатликни зиёда қилсин. Оилаларимизга тинчлик, соғлик ва барака ато этсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Бу муборак кун қалбларга нур, руҳларга ором, ҳаётимизга барака олиб кирсин, шукр қилиш, тавба қилиш, яхши ниятлар билан янги саҳифа очиш куни бўлсин. Аллоҳ қилган барча дуоларингизни ижобат айласин, қалбингизга хотиржамлик, уйингизга барака, танингизга сиҳат-саломатлик ато этсин. Ҳаёт йўлингизда учраётган барча қийинчиликларни енгилликка айлантирсин, ҳар бир қадамингизни хайрли ва баракотли қилсин. Барчамизни ўз паноҳида асрасин, иймонимизни мустаҳкам, қалбимизни пок қилсин. Оиламизга тинчлик, фарзандларимизга бахт ва камолот, қилган амалларимизга савоблар ёзсин, янги умидлар, чиройли янгиликлар ва қалбингизга қувонч олиб кирсин, икки дунё саодатига эриштирсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid