Телеграм канал 'Тошкент | Kun.uz'

Тошкент | Kun.uz


18'753 подписчиков
7'175 просмотров на пост

Kun.uz’нинг Тошкент шаҳрига оид хабар ва янгиликлар расмий канали.

Мурожаат учун бот 👉 @kunuzyordambot

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 186'438 каналов
  • Доступ к 67'550'748 рекламных постов
  • Поиск по 256'458'513 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 1091 пост

ССВ карантин чоралари кучайтирилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини айтди

Ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. ССВ ушбу хабарлар ёлғонлигини айтиб, ўз муносабатини билдирган.

“Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган. Ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг”, – дейилади ССВ хабарида.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
🌤 #Об_ҳаво

26 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 2-6 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +6…+8 даража илиқ, кундузи +17…+21 даража иссиқ бўлади.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
2021 йилдан мактаб директорлари халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан танловдан ўтказилади

Умумтаълим мактаблари директорлигига номзодлар танловда келгуси уч йиллик дастури билан иштирок этадилар.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан танлаб олинган номзодлар мактаб директори вазифасида фаолият олиб бориб, дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот беради ва баҳоланади.

Шунингдек, келишилган ҳолда умумтаълим мактаблари директорларига интизомий жазо қўллаш ва лавозимидан озод этиш ҳам халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Марказий Осиё халқаро институтига директор тайинланди

Президент фармойишига асосан Анвар Носиров Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди.

Анвар Носиров бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ташқи сиёсат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Инсон юраги қандай ишлайди?

✅ Юрак 75 трлн ҳужайрадан иборат организмни қон айланиши билан таъминлайди. Фақат кўзнинг устки пардалари бундан мустасно.

✅ Машина 32 км масофани босиб ўтиш учун қанча энергия сарф қилса, юрак ҳам организм учун ҳар куни шунча энергия сарфлайди.

✅ Юракнинг бутун ҳаёти давомида ишлаб чиқарган энергияси Ойга бориб келиш учун етади.

👉 Пойтахт хабарлари
Видео/гифка, 45 сек, video_2020-10-24_22-11-42.mp4
🍇 #Нарх_наво

Тошкент шаҳри Авиасозлар деҳқон бозоридаги бугунги (25 октябрь) нархлар:

🥩 Мол гўшти (1 кг) ➖ 55.000 – 78.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) ➖ 55.000 – 80.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) ➖ 18.000 – 27.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) ➖ 4.500 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) ➖ 1.650 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 12.000 –14.500 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) ➖ 11.500 – 13.500сўм
🥛 Сут (1 л) ➖ 5.500 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) ➖ 7.000–16.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) ➖ 5.800 – 7.000 сўм
🍯 Асал (1 кг) ➖ 55.000 –65.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) ➖ 9.000 – 13.000 сўм

🍅 Помидор (1 кг) ➖ 6.000 – 8.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) ➖ 7.000 – 10.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) ➖ 2.000 – 3.000 сўм
🧄 Саримсоқпиёз (1 кг) ➖ 20.000 – 25.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) ➖ 3.500 – 5.000 сўм
🍠 Шолғом (1 кг) ➖ 3.000 – 4.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) ➖ 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) ➖ 2.500 – 4.000 сўм
🍇 Узум (1 кг) ➖ 8.000 – 16.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) ➖ 8.000 –15.000 сўм
🍋 Лимон (1 кг) ➖ 20.000 – 22.000 сўм
🍌 Банан (1 кг) ➖ 20.000 – 25.000 сўм.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Автомашина олиб қочган шахс ушланди

20 октябрь куни соат тахминан 02:30 да Яшнобод туманида яшовчи 23 ёшли Ш.Х. машина олиб қочиш мақсадида, фуқаро Ш.Д.га тегишли “Cobalt” русумли автомашина Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчаси 279-уйнинг ташқарисида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, ойнани синдириш йўли билан очиб кириб, машинада турган калит ёрдамида уни ўт олдириб, уни олиб қочган.

Шундан сўнг, Ш.Х. ушбу автомашина салонида бўлган 50.000 сўм пулни олиб, автомашинани Миробод тумани, Қўйлиқ 2-мавзеси ҳудудида қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, Ш.Х.дан 50.000 сўм пул ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Х.га нисбатан Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Х. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган бўлиб, процессуал тартибда ушланган.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев «Ички ишлар органлари ходимлари куни» муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонга биноан:

🏅 «Дўстлик» ордени билан

🔹 Сальникова Светлана Юрьевна – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти;

🏅 «Жасорат» медали билан

🔹 Умаров Салим Усмонали ўғли (марҳум) – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори;

🏅 «Шуҳрат» медали билан

🔹 Сайипов Тўлқин Турғунович – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати катта инспектори;

🔹 Турдиев Нурбек Абдивасиевич – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг патруль-пост хизмати бригадаси сафдор ходими тақдирландилар.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Яккасаройдаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага тушди

2020 йилнинг 23 октябрь куни тахминан соат 05:00 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида (160-сон ўрта мактаб рўпарасида) «Ниссан» русумли автомобиль ҳайдовчиси, Украина фуқароси, 30 ёшли А. Г. бошқарувни таъминлай олмай бетон устунга бориб урилган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

Тўқнашув оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ҳамда йўловчи – 28 ёшли К. К. тан жароҳати олиб шифохонага етказилган.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Ногиронлиги бўлган болаларга мактабдан ташқари таълим бепул бўлиши кафолатланди

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида, БЎСМларда, болалар ва ўсмирлар ижодиёт саройлари, уйлари, клублари ва марказларида бепул ўқиши қонун билан кафолатланди.

Kun.uz кўтарган муаммо Қонун билан ечим топадиган бўлди.

👉 Батафсил

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга кириши инобатга олинса, ушбу муддат ўтганидан сўнг, ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, кўзи ожиз болалар ҳам мусиқа ва санъат мактабларида бепул таълим олишлари мумкин бўлади.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
🌤 #Об_ҳаво

25 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +3…+5 даража илиқ, кундузи +17…+19 даража иссиқ бўлади.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
“Наврўз” боғида асал кўргазмаси ташкил қилинди

Бугун, 24 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” истироҳат боғида асал кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада пойтахтга қўшни вилоятлардан келган асалчилар ўз маҳсулотларини намойиш этишди.

Бу ерда турли хилдаги асал ва асал маҳсулотларини топиш мумкин.

Кўргазма қатнашчисининг айтишича, турли йилларда олинган асаллар ҳам келтирилган.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Тошкентда ЙТҲ содир бўлиши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми белгиси ўрнатилади

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хорижий тажрибага асосланиб, “ЙТҲ содир бўлиши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми” янги йўл белгисини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганмоқда.

Тошкент шаҳрида синов тариқасида бу белгилар ўрнатилади. Белги остида икки автомобилнинг тўқнашуви ёки автомобиль ва пиёда иштирокида ЙТҲ акс этган расмли изоҳ берилган белги ҳам ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисалари рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисмларига ўтган чорак давомида уч мартадан кўп ЙТҲ рўй берган ҳудудлар киритилади.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Ўқувчиларнинг мактабдаги охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга кўра, мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

«Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади».

Қайд этилишича, 7-синф битирувчиларини профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
#Халқаро_кун

24 октябрь – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни

📌 БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 1947 йилдаги 168 (II) резолюциясида 24 октябрь —БМТ Устави кучга кирган кунни "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни" деб эълон қилган.

Бугун БМТ дунё миқёсидаги энг йирик халқаро ташкилот бўлиб, унга 193 давлат аъзо бўлиб кирган. Ўзбекистон Республикаси бу ташкилотга 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Ноябрь ойининг бошида Тошкент-Токио-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилади

🛩 “Uzbekistan Airways” AЖ 2020 йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Тошкент-Токио-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилиши ҳақида хабар бермоқда.

Парвозлар жадвали қуйидагича:

❇️ 2 ноябрь. Тошкент – Токио
🛫 Тошкентдан учиш — 22:05
🛬 Токиога қўниш вақти — 09:40+1

❇️ 3 ноябрь. Токио – Тошкент
🛫 Токиодан учиш — 11:05
🛬 Тошкентга қўниш — 16:10

🎫 Авиачипталарни авиакомпаниянинг “Uzbekistan airways sales” филиалида ва расмий веб-сайтида ҳамда “Uzbekistan airways”нинг сотувлар бўйича агентлари офисларида сотиб олиш мумкин.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
❓#Биласизми

Қайнаган сувни такроран қайнатманг. Сувни қайта қайнатиш натижасида ундан саратон касаллигини келтириб чиқарадиган заҳарли моддалардан бири бўлган диоксин ажралиб чиқади.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение
Тошкентда шахсий маълумотларни тарқатмаслик эвазига 300 доллар сўраган қиз аниқланди

Октябрь ойининг бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 АҚШ долларини товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У. А.га нисбатан чора кўришни сўраган.

Шахсий маълумотларни тарқатиш билан қўрқитган У. А. 19 октябрь куни соат 18.00 да пулни олаётганда жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

👉 Пойтахт хабарлари
Изображение

Найдено 1091 пост