Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилганларида суяниб турадиган хурма ёғочининг у зотдан айрилгани учун йиғлагани (Ҳаннона воқеаси) ҳақида гапириб, шундай дердилар:
«Эй мусулмонлар жамоаси! Жонсиз бир ёғоч Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган соғинчдан йиғлаяпти. Хўш, у зотга учрашишга ундан кўра мусулмонлар ҳақлироқ эмасми?!»
@yunusalioxund
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга суиқасднинг амалга ошмагани ва у зот ҳимоясига шерлар туширилгани
Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши чиқиб, озор бериб юрадиган Назр ибн Ҳорис исмли киши бор эди. Бир куни офтоб қиздириб турган туш вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатни ихтиёр этиб дала томонга чиқдилар. Ҳажжун қояси пастроғига тушдилар. Ҳожат чиқармоқчи бўлсалар, узоқроққа бориш у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эди.
Назр ибн Ҳорис буни кўриб: “Бу соатдагидек бирор жойда уни холи тополмайман, бас, ўлдираман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинлашди ва қўрққан ҳолда орқасига қайтиб келди.
Унга Абу Жаҳл йўлиқиб: “Бу вақтда қаердан келяпсан?” деб сўради. Назр: “Муҳаммаднинг жонига қасд қилиш учун ортидан эргашдим. Ёлғиз, ёнида ҳеч ким йўқ эди. Тўсатдан бош томонида шерлар тўдаси пайдо бўлиб, оғизларини катта-катта очиб, тишларини бир-бирига ура бошлади ва мени тўсиб қолишди. Жуда қўрқиб кетдим ва ортимга бурилиб қочдим”, деди.
Абу Жаҳл: “Бу унинг сеҳрларидан баъзиси”, деб айтди».
@yunusalioxund
Аслида, шунчаки узоқ умр кўришнинг ўзи инсон учун ҳамиша ҳам фойдали бўлавермайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кексайиб, кучдан қолиб, бировга муҳтож бўлиб ожизланиб қолишдан ва қариликнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраганлар. Узоқ умр фақат у хайрли ва баракали бўлсагина гўзалдир.
Суннатга мувофиқроқ ва афзалроқ дуолар:
«Кўп яшанг» дейишнинг ўрнига мана бундай мазмунли дуоларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир:
⏺️«Умрингиз хайрли ва баракали бўлсин!»
⏺️«Аллоҳ сизни офиятда қилсин!»
⏺️«Умрингиз ибодат билан гўзал ўтсин!»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Инсонларнинг энг яхшиси ким?» деб сўрашганида, у зот: «Умри узоқ ва амали гўзал бўлгани», деб жавоб берганлар (Имом Термизий ривояти).
Шунинг учун дуо қилганимизда нафақат умрнинг узоқлигини, балки унинг баракаси, хайри ва соғлик-офиятда бўлишини сўраш суннатга энг мувофиқ йўлдир.
📜Анас ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
▫️"(Киши амалга оширган) яхши амал сабабли қалбда нур, юзда ёруғлик, ризқда кенглик, баданда қувват, одамлар қалбида (унга нисбатан) муҳаббат бўлади.
▫️(Киши амалга оширган) ёмонлик, гуноҳ сабабли юзда қаролик, қалбда зулмат, баданда заифлик, ризқда танглик ва одамлар қалбида (унга нисбатан) ёмон кўриш, ёқтирмаслик бўлади”.
"Ровзатул муҳиббийн" асаридан.
▫️"Мадорижус соликийн" асарида юқоридаги асарни келтириб, айтилади:
"Дунё ва охиратдаги барча нуқсонлар, бало ва ёмонликлар гуноҳлар ва Робб таолонинг буйруқ-кўрсатмаларига қарши чиқиш, хилоф қилиш сабабли юзага келади. Оламда ҳеч қандай ёмонлик, зулм йўқки, унга гуноҳ ва унинг оқибатлари сабаб бўлмаган бўлса". @yunusalioxund