Каталог каналов Каналы в закладках Мои каналы Поиск постов Рекламные посты
Инструменты
Каталог TGAds beta Мониторинг Детальная статистика Анализ аудитории Бот аналитики
Полезная информация
Инструкция Telemetr Документация к API Чат Telemetr
Полезные сервисы

Не попадитесь на накрученные каналы! Узнайте, не накручивает ли канал просмотры или подписчиков Проверить канал на накрутку
Прикрепить Телеграм-аккаунт Прикрепить Телеграм-аккаунт

Телеграм канал «"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv»

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
11.8K
660
110
70
0
Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.
Подписчики
Всего
6 249
Сегодня
+6
Просмотров на пост
Всего
2 636
ER
Общий
40.1%
Суточный
34.3%
Динамика публикаций
Telemetr - сервис глубокой аналитики
телеграм-каналов
Получите подробную информацию о каждом канале
Отберите самые эффективные каналы для
рекламных размещений, по приросту подписчиков,
ER, количеству просмотров на пост и другим метрикам
Анализируйте рекламные посты
и креативы
Узнайте какие посты лучше сработали,
а какие хуже, даже если их давно удалили
Оценивайте эффективность тематики и контента
Узнайте, какую тематику лучше не рекламировать
на канале, а какая зайдет на ура
Попробовать бесплатно
Показано 7 из 11 799 постов
Смотреть все посты
Пост от 10.03.2026 13:40
1
0
0
РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА

Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Набий алайҳиссалом қачон (охирги) ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар» (Бешовлари ривоят қилишган).

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ лафзида: «Охирги ўнликда ундан бошқада қилмаган ижтиҳодни қилар эдилар», дейилган.

Набий алайҳиссалом Қадр кечасида кўп дуо қилишни яхши кўрар эдилар.
Имом Термизийнинг «Сунан»ида Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Эй Аллоҳнинг Расули, Қадр кечасини топсам, қандай дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака ъафуввун каримун, туҳиббул ъафва фаъфу ъаннии» (Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчи, Карим зотсан. Кечиришни яхши кўрасан, мени афв эт), деб айт», дедилар.

@yunusalioxund
Пост от 10.03.2026 11:03
597
0
1
Ярҳамукаллоҳ

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ "Тариху Бағдод"да, ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ "Тариху Димашқ"да, Миззий "Ал-камол"да келтиришади:
"Асмаъий айтади:
"Бир куни Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурида ўтирган эдим. Унга кишилар Офият исмли қозидан шикоят қилиб келишди. Халифа қози Офиятни чақирди. Мажлисда жуда кўп одам бор эди. Ҳорун ар-Рашид унга гапирди. Кишиларнинг шикояти ҳақида эслади. Мажлис чўзилиб кетди. Шу орада Ҳорун ар-Рашид бирдан аксириб юборди. Атрофдагиларнинг барчаси "ярҳамукаллоҳ" дейишди. Аммо қози Офият индамади. Ҳорун ар-Рашид сўради:
- Нега сен бошқалар каби менга "Ярҳамукаллоҳ" демадинг?
Қози деди:
- Чунки сен "алҳамдулиллаҳ" демадинг эй мўъминлар амири. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида икки киши аксирди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг бирига ташмит айтдилар. Иккинчисига айтмадилар. Шунда улардан бири айтди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Нега унга ташмит айтдингиз-у менга индамадингиз?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- У аксириб Аллоҳга ҳамд айтди. Сен бўлсанг айтмадинг. Шунинг учун сенга ташмит айтмадим!
Буни эшитган халифа қози Офиятга деди:
- Бориб ишингни давом эттиравер. Аксириб "алҳамдулиллаҳ" демаган кишини авф қилмаган инсон бошқа катта ишларда албатта адолатсизлик қилмайди!".

@yunusalioxund
Пост от 10.03.2026 09:33
806
0
1
РАМАЗОННИНГ УЧ ДАҲАСИ

1. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Рамазон бўлганда раҳмат эшиклари очилади», дейилган. Рамазоннинг аввалги ўн кунлиги нафақат ойнинг, балки йилнинг «раҳмат кунлари» ҳисобланади. Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!” дейди», деганлар.
2. Унинг ўртадаги ўн куни нафақат ойнинг, балки йилнинг «мағфират кунлари» ҳисобланади. Абу Фазл Рамазоннинг фазилати ҳақида Салмон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вас аллам: «У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир», деганлар.
3. Бу ойининг охири дўзахдан озод бўлиш фурсатидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «У (Рамазон)нинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр кечасими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, лекин ишчи ишини адо этганидан сўнг ажри – ҳақи тўла қилиб берилади», дедилар.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: У айтди: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўнлик кирган вақтда белни маҳкам боғлардилар ва унинг кечасини тирилтирар ва ўз аҳлларини ҳам уйғотар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

@yunusalioxund
Пост от 10.03.2026 05:27
1 043
0
2
Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан: «Пасткаш инсон ким?» деб сўрашди. У зот: «Меҳмоннинг олдида нарх-навонинг қимматлигини гапирадиган киши», деб жавоб бердилар.

«Мужоласату ва жаваҳирул илми» асаридан.
@yunusalioxund
Пост от 10.03.2026 04:15
1 158
0
6
📜Рамазон ойининг кундалик дастури

-Намозларни ўз вақтида, суннат ва равотиб намозлари билан бирга адо этинг;
- Кунига камида бир пора Қуръон ўқиш;
- Садақа қилиш (эҳсон фақат мол билан эмас яхши амаллар билан ҳам);
- Зуҳо намозини ўқиш (камида икки ракат);
-Масжидда таровиҳ намозини ўқиш;
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига эргашиб, ифторликни хурмо ёки сув билан бошлаш;
- Аллоҳга кўп дуо қилинг;
- Телефондан фойдаланишни камайтиринг;
- Аллоҳнинг зикридан кунлик вирдингизни унутманг;
- Тонгги ва кечки зикрларни ўқинг;
- Рўзадорларга ифторлик қилиш ниятида таом ҳозирлашга кўмаклашинг. @yunusalioxund
Пост от 10.03.2026 02:57
2 676
0
14
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
  БУГУНГИ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун  10 Март, 2026 йил.
Ҳафтанинг    Сешанба   куни
   Ҳижрий сана: 1447.  Рамазон ойининг    йигирманчи куни     https://t.me/yunusalioxund
Пост от 10.03.2026 01:17
1 852
0
9
📆Рўзанинг 20 куни

«Саҳарлик баракадир. Шунинг учун, ҳеч бирингиз уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга саловот айтурлар».

🤲Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

https://t.me/yunusalioxund
Смотреть все посты