#farosatsizlik
КЎЙЛАК
Онам уйга хурсанд бўлиб кириб келди. Бундай хурсандчилигининг сабабини сўраганимизда:
- Ва ниҳоят ўзимга ёққан кўйлакни сотиб олдим, фақат узиб-узиб тўлашга, -дедилар сумкасидан янги кўйлакни оларкан. Жуда бежирим ва қирмизи ранг кўйлак эди. Мен кўйлакка бир қараб:
- Бошдан оёқ қарзга ботиб ётганимизда бу нимаси? Доим пул йўқ дердингиз,-дедим аччиғим чиқиб.
Онамнинг юзларида тонгдай ёришиб турган қувончни бирдан ғам чулғаб олди. Кўзларида ёш қалқиди. Янги кўйлагини сумкасига қайтариб солдида, "Киймайман! Қайтариб бераман!" деб хонасига кириб кетди. Ўша куни биз билан овқатланишга ҳам тушмади. Мен билиб-билмай уларни ранжитиб қўйдим. Энди эса виждоним қийналарди. Улардан кечирим сўрамоқчи бўлиб хоналари олдига борганимда онам ким биландир телефонда гаплашарди. "Кўйлагингиз жуда эскириб, чоклари титилиб кетибди. Мен буни ололмайман, узр".
✍ Одилбек Латипов
@HIKOYANEW